Бойлик жамғариш – аниқ фан!

 Ҳеч қандай ҳаракат қилмаётган одамгина ҳеч қачон хато қилмайди.
 Франклин Рузвелт

Бойлик жамгариш - аник фан!Ҳа, бойлик жамғариш худди физика ёки арифметика каби аниқ фандир. Пул тўплаш ҳамда      кўпайтиришнинг ўз қонунияти бор ва бу қонунларни яхши ўрганиб олиб, уларга амал қилган одам албатта  бадавлат бўлади. Акс ҳолда эртадан кечгача ишласангиз ҳам, бойлик юзини кўрмайсиз. Пул ва мулкка  эгалик қилиш имконияти бевосита сизнинг амалларингизга боғлиқ.
Ҳамиша сабаб оқибатни келтириб чиқаради, бир хил сабаблар бир хил оқибатларга олиб келади. Бу – табиат қонуни. Шундай экан, бадавлат одамларнинг тажрибасини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Буни ўзингиз ҳам англаган бўлсангиз керак.

Кўпчилик мол-давлат тўплаш учун муҳитнинг аҳамияти катта, деб ҳисоблайди. Аммо агар шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, олайлик, маълум бир шаҳар аҳолисининг 100% и бадавлат, бошқа бир шаҳар аҳолиси эса буткул камбағал бўлмоғи керак эди. Лекин ундай эмас. Атрофга разм солсак, бойлар ва камбағаллар ёнма-ён, бир шаҳарда, бир районда яшашаётганини, ҳатто уларнинг бир соҳада фаолият юритаётганини кўришимиз мумкин. Демак, бир жойда яшаб, бир хил фаолият билан шуғулланаётган икки шахснинг бири бой, бошқаси эса камбағал экан, сабабни муҳитдан эмас, инсоннинг ўзидан қидириш керак. Албатта, маълум бир мамлакатдаги шароит бошқасиникидан яхшироқ бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам бойлар ва камбағаллар мавжуд. Қайси синфга мансуб бўлишни эса бизнинг замонимизда фақат инсоннинг ўзи танлайди.

Бундан ташқари бой бўлиш учун алоҳида иқтидор ҳам зарур эмас. Атрофга бир боқинг, қанчадан-қанча иқтидорли инсонлар камбағалликда кун кечиришмоқда. Демак, уларга бой бўлиш учун нимадир етишмаяпти. Балки бу уларнинг танлаган йўлидир. Ахир кимнингдир олим бўлгиси келади, бошқа бировнинг космонавт, Бой бўлиш ҳам худди шундай инсоннинг хоҳиш-иродаси ва бажараётган амалларига бевосита боғлиқ касбдир.

Бадавлат инсонларни бир ўрганиб кўрсангиз, уларнинг кўп маънода ўртача шахс эканига амин бўласиз. Улар бошқалардан ортиқ иқтидор ва истеъдодга эга эмаслар. Аммо улар тўғри қарор қабул қилганлар ва мақсадга етиш йўлида тўғри ҳаракат қилганлар.

Бойлик асло хасисликнинг натижаси эмас. Аксинча, кўпгина “тежамкор” инсонлар камбағал ҳаёт кечирадилар. Пулни оғринмай сарфлайдиганлар эса, бадавлат яшаяптилар.

Бойлик жамғариш бу бошқа бировлар қила олмаётган ишни қилиш дегани ҳам эмас. Бу ҳамманинг қўлидан келади. Аммо кўпинча бир хил шароитда, бир хил имкониятлар билан бир соҳада иш бошлаган икки бизнесменнинг бири катга бойга айлангани ҳолда иккинчиси синиши мумкин.

Юқорида келтирилган фактлар бойлик тўплаш муҳит, иқтидор, имконият каби шартларга эмас, маълум амаллар тизимига боғлиқдир, деган хулосага олиб келади. Демак, бир хил усулда ҳаракат қилиш бир хил натижага олиб келар экан, бойлик жамғаришни бемалол аниқ фан дейиш мумкин.

Ана шу ерда бир савол туғилади: “Ҳаммаси инсоннинг ҳаракатига, қилаётган ишига боғлиқ экан, демак, ўша ишнинг ўзи шу қадар қийиндирки, уни ҳамма ҳам эплай олмаяпти?” Бу тўғри савол. Иқтидорлилару аҳмоқлар ҳам, кучлилару заифлар ҳам, соғлару дардмандлар ҳам бойишлари мумкин. Албатта, қандайдир сифатлар керак бунинг учун, аммо бу сифатларни Аллоҳ ҳаммага берган. Фақат нима қилишни билиш ва албатта уни қилиш керак.

Бойликка эришишнинг асосий шартларидан бири – одамлар билан ишлай олиш ва албатта, бунинг учун одамлар бор жойда бўлишдир. Агар муҳитнинг қандайдир аҳамияти бўлса, ана шу маънода аҳамиятлидир. Яъни сиз жамиятда, инсонлар орасида бўлишингиз, яна у ерда шунчаки мавжуд бўлишингиз эмас, фаол ҳаракатланишингиз керак.

Яна гап маълум бизнес турида ҳам эмас. Кимдир савдо билан шуғулланиб бойиб кетади, бошқа биров эса синади. Гап ўзингизнинг қўлингиздан келадиган ва ўзингизга ёқадиган ишдан пул топа билишингизда. Ишонинг, ҳар кимнинг нимагадир иқтидори бор. Ана шу иқтидордан пул қилиш керак.

Яна сиз танлаган бизнес тури яшаётган ҳудудингизга мос келиши керак. Масалан, иссиқ иқлимда, олайлик, бизнинг Ўзбекистонда музқаймоқ ишлаб чиқариш жуда фойдали бизнес. Аммо Гренландияда бундан фойда олиш мушкул.

Шу каби айрим умумий чегараларни ҳисобга олмаганда, бойликка эришиш бизнес турига эмас, сиз амалга ошираётган ҳаракатларга боғлиқдир. Агар ёнингизда яна кимдир сиз қилаётган ишни қилиб ривожланаётган бўлсаю, сизнинг ишингиз ҳеч юришмаса, бунда рақобатчини айблашга шошилманг. Демак, у эмас, сиз ниманидир нотўғри қилаяпсиз.

Капитал йўқлиги ҳеч қандай тўсиқ эмас. Албатта, бошланғич маблағингиз бўлса, уни кўпайтириш тез ва осон кечади. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор: капиталингиз бўлмаса, уни топишга ҳаракат қиласиз. Бўлса, балки ҳаракатларингиз бунчалик қатъий ва шиддатли кечмас. Ҳар ҳолда эҳтиёж энг катта ҳаракатлантирувчи кучдир. Қашшоқликнинг қайси даражасида турганингиз аҳамиятсиз, инсон ҳар қандай чоҳдан ҳам чиқиб кетиши мумкин. Асосийси, тўғри ҳаракат қилса бўлди. Капитал албатта пайдо бўлади.

Ёдингизда бўлсин, сиз қитъадаги энг қашшоқ одам бўлсангиз ҳам, атрофингизда ёрдам берадиган ҳеч ким бўлмаса ҳам, маълум бир ҳаракатларни амалга ошириб, тўғри йўлни танлаб олсангиз, албатта бойиб кетасиз. Бизнесни нотўғри танлаган бўлсангиз, ўзгартиринг, ноқулай жойда яшаётган бўлсангиз, қулай ерга кўчиб ўтинг. Билмасангиз, сўранг. Кузатинг, ўрганинг. Асосийси, тўғри қарор қабул килиб, тўғри ҳаракат қилсангиз кифоя. Унутманг, бир хил сабаблар бир хил оқибатларга олиб келади – бу оламни ҳаракатлантираётган қонундир.

“Бўлажак миллионерларга маслаҳатлар” дан

http://biznestrener.uz/yosh-tabirkor/107-boylik-zhamgarish-anik-fan.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мақсад «пул шилиш»ми?..

Ўзбекистонни дунёнинг узоқ ва яқин давлатлари қанчалик билишади? Ўқитувчим жуда хуноб бўлиб бир воқеани айтиб берганди. Анча йиллар аввал Лондонга борганида бир англиялик ...

Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси кимга хизмат кўрсатади?

Бир ҳафта муқаддам саломатлигим ёмонлашиб, ўзимни беҳол сеза бошладим. Аҳволим ёмонлашгач ҳолсизланишдан йўл устидаги Ёзувчилар уюшмаси тасарруфидаги поликлиникага мурожаат ...

Шахсий автоми ё такси: қай бири афзал?

Экспертларнинг баҳолашига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шахсий фойдаланишдаги транспорт воситалари билан таъминланганлик 2,4 баробарга ўсди. 2015 йилда ҳар 1000 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400