“Ўзбекистон ҳукумати Абдулҳамид ва бошқа минглаб тутқунлар ҳақида маълумот берсин!”

“Афғонистон фуқароси 13 йилдан буён экстремизмга оид мавҳум айбловлар билан Ўзбекистон қамоқхонасида ушлаб турилибди”, дейилади халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эълон қилган баёнотда.

Human Rights Watch, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ва “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шериклик” ташкилотлари 6 июль куни Афғонистон фуқароси, 45 яшар Муҳаммад Ҳасан ўғли Абдулҳамиднинг иши бўйича баёнот тарқатган.

Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари Абдулҳамид иши ҳақида яқинда хабар топганларини маълум қилганлар.

Ташкилотлар қўшма баёнотида айтилишича, Муҳаммад Ҳасан ўғли Абдулҳамид 2005 йили Покистонда қўлга олинган ва Ўзбек хавфсизлик хизматларининг сўровига биноан Ўзбекистонга топширилган.

Абдулҳамид Афғонистон консуллиги расмийлари билан учраштиришни сўраган, бироқ ўша пайтдаги Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари Афғонистон фуқаросининг ушбу сўровини рад этганлар.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг манбалари МХХ Абдулҳамидни қийноқларга тутганлари ҳақида айтиб берганлар.

Афғонистон фуқаросини Ўзбекистон Конституциявий тузумини ағдаришда, муҳожирликда истиқомат қиладиган Ўзбек мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан ҳамкорлик қилишда айблаганлар ва Абдулҳамиднинг ўзига қарши илгари сурилган айбловлар асоссиз экани ҳақидаги кўрсатмалари инобатга олинмаган.

2006 йили Муҳаммад Ҳасан ўғли Абдулҳамид 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилгани мана ҳозирга келиб маълум бўлган.

У Бекободдаги қамоқхонада ҳам қийноқларга тутилган, устидан чиқарилган ҳукм матни қўлига берилмаган, Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг вакиллари Абдулҳамид билан учрашганидан кейин Қизил Хочнинг келгуси йилги ташрифларида Афғонистон фуқаросини кўриштирмаслик учун бошқа жойга кўчиришган.

Муҳаммад Ҳасан ўғли Абдулҳамид олдин Муҳаммад Солиҳ ҳақида эшитмагани, мухолифатчи билан учрашмаганини, Ўзбекистонда бўлмаганини айтиб берган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Афғонистон фуқаросининг ҳуқуқлари поймол этилгани, Ўзбекистон Жиноят-Процессуал кодекси талаблари бир неча марта бузилганини таъкидлаганлар ва Муҳаммад Ҳасан ўғли Абдулҳамиднинг жиноят ишини синчиклаб қайта кўриб чиқишга чақирганлар.

Президент Шавкат Мирзиёев қудратга келганидан кейин сиёсий айбловлар билан қамалган 30 тача журналист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва бошқа фаоллар озод этилдилар, аммо экстремизм айбловлари билан яна минглаб тутқунлар панжара ортида қолмоқдалар, дейилади баёнотда.

“Улар орасида олимлар Андрей Кубатин, Акром Маликов, Рустам Абдуманнопов, кинорежиссёр Мирсобир Ҳамидқораев, балиқчи Арамаис Авакян, диний уламо Руҳиддин Фахриддинов, аскарлар Равшан Қосимов, Виктор Шин, Алишер Ачилдиев, АҚШдан депортация қилинган Нодирбек Юсупов, “Озодлик”/”Озод Европа” радиоси мухбирининг укаси Азиз Юсуповлар бор”, дейилади халқаро ташкилотларнинг қўшма баёнотида.

“Абдулҳамиднинг иши Ўзбек ҳукумати учун 1990 йиллардан буён ана шундай айбловлар билан қаматилган минглаб инсонлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш ҳамда ҳар бир ишни қайта кўриб чиқиш нақадар муҳим эканини урғулайди”, деб айтган Human Rights Watchнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлоу.

                                                                                                                                                       Манба: Би-би-си 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бири прокурор ёрдамчисига яна бири прокуратура терговчисига пора бераётганда ушланди

2018 йил 12-13 октябрь кунлари Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош ...

Россияда ноқонуний тарзда яшаётган ўзбеклар ватанга ҳайдаб чиқарилди…

Сўнгги маълумотларга қараганда, Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида ноқонуний тарзда яшаб келган жами 20 нафар ўзбекистонлик муҳожир ватанга ҳайдаб солинди, деб ёзмоқда “Ҳордиқ” ...

«туман прокурори бўлиш нархи 40 минг доллар эди». президент порахўр прокурорлар ҳақида гапирди

Президент Самарқанд вилоятига хорижий инвестицияларни олиб кириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилиши кераклигини уқдирди. Ўзбекистон раҳбари Самарқанд вилоятида хорижий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400