Москвада қўлида кишани бўлган тожик муҳожири полициядан қочди

Радио Озоди(«Озодлик» радиоси тожик хизмати) муштарийлари таҳририятга видео жўнатишди, унда Москвада икки нафар полиция ходими Ярослав шоссеси четида турган тожик меҳнат муҳожирини дубинка билан калтаклаётгани акс этган.

Муҳожир қаршилик кўрсатмаяпти, уни ерга ётқизиб, қўлига кишан солишга уринишмоқда. Орқада полиция машинаси ёнида қўлида кишан бўлган иккинчи муҳожир тургани кўринади. Нарироқда эса юз бераётган ҳодисадан ҳайратга тушган ва ҳодисани видеога олаётган бир гуруҳ тожик мигрантларини кўриш мумкин.

Улар қўлда кишан бўлан ватандошларига ҳужжатлари тўғри бўлса, у ҳолда қочиб кетишини маслаҳат беришмоқда. У маслаҳатларга амал қилди ва қўлида кишани билан шоссе тўсиқларидан сакраб қочиб кетди. Унинг ортидан эса видеога тушираётган ватандошлари ҳам чопиб кетишади. Суратга олиш қочиш мобайнида ҳам давом этади. Уларнинг ортидан полиция ходимларидан бири югуради. Шундан сўнг суратга олиш тўхтаб қолади ва ундан кейин нима бўлгани номаълум.

Видеони таҳририятга юборган тожик муҳожирлардан бири бўлмиш Муҳаммаднинг 8 июль куни айтишича, ҳодиса ўтган ҳафта мардикорлар тўпланиб турган жойда юз берди, айни шу ерда қора ишчилар ёлланади.

«Ҳар куни бу ерда 200га яқин киши тўпланади, иш берувчилар келиб, вақтинчалик иш таклиф қилишади. Авваллари ОМОН жангчилари келиб, йигитларимизни калтаклаб ўзлари билан олиб кетиб ишлатишар ёки пул талаб қилишарди. Энди бу каби ишларни полициячилар қилмоқда», – дейди Муҳаммад.

Унинг сўзларига қараганда, калтакланган мигрант 40 ёшда бўлиб, у пул топиш мақсадида мардикорлар тўпланиб турган ерга келган эди. Суҳбатдошимиз у ҳақда Кулобдан келганидан бошқа ҳеч нарса билмаслигини айтади. Унинг тан олиб айтишича, Ярослав шоссеси четида туриш тақиқланган, бироқ мигрантлар иш топиш мақсадида у ерда туришга мажбур.

Россияда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Этнос» ноҳукумат ташкилоти раҳбари Каримжон Ёровнинг 8 июль куни айтишича, кўп йиллардан бери Москвадаги Ярослав шоссеси ўз хизматларни таклиф қилувчи меҳнат мигрантлари тўпланиб турадиган жой ҳисобланади. Ёровнинг фикрича, қочиб кетган мигрант қўлга олингудек бўлса полицияга бўйсинмагани учун жавобгарликка ҳам тортилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Концлагердан омон қолган кекса рус бомбасидан ҳалок бўлди

Иккинчи жаҳон уруши концлагерларидан омон қолган 96 ёшли Борис Романченко Россия ҳарбийлари Украинанинг Харьков шаҳрини бомбардимон қилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ...

5 доллар машмашаси

Биз ӯзбеклар ниҳоятда содда халқмиз, биз ниҳоятда ишонувчан халқмиз, биз ниҳоятда сабр-бардошли халқмиз, биз шукроналикка ҳаддан ташқари ружу қӯйган халқмиз ва аччиқ бӯлса ...

Қодировчилар болаларни ўзлари учун дуо қилишга мажбурлади

Чеченистон ҳукумати мактабгача ёшдаги болаларга уч рангли кийим кийдириб Россия байроғини шакллантирди, сўнгра Грознийдаги марказий масжидга йиғиб, Украинада жанг қилаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400