Вақтимга ачинаман

Амударёликлар давлат нотариал  идоралари ходимларининг ўз вазифаларига совуққонлигидан нолишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани маркази Мангит шаҳрида иккита  давлат нотариал идораси фаолият юритади.

Деярли 170 минг аҳоли истиқомат қиладиган туман учун ортиқча нотариал идора шарт эмас.  Фақат  мавжуд икки идора ўз вақтида ва меъёрий ишласа. Аммо, афсуски…

– Мен 5 июль куни эрталаб соат саккизда №2 давлат нотариал идорасига етиб келдим. Соат 10 га яқинлашиб қолди, 10 одам йиғилдик, лекин нотариусдан дарак йўқ,- дейди ўзини таништиришни истамаган фуқаролардан бири.

Нотариусдан қандайдир саволига жавоб олишни истаб келган аёл эса, гапирганингиз билан фойдаси йўқ, фойдаси йўқ,- дея такрорлайди ва ўзини четга олади.

Шу куни соат 10 га  икки дақиқа қолганида №1 давлат нотариал идорасига етиб келамиз. Бу ерга йиғилган  ўттизтача мижозларнинг бириси нотариус ҳозиргина келганлигини, лекин хали қабул бошланмаганини гапиради.

Ўзини таништирмаган нотариуснинг айтишича, у пойтахт Нукусдан қатнаб ишлар экан. Бу эса  Мангитдан 70 километрлик масофа.

Яна у кишининг айтишича, №2 сонли нотариус идораси ходими  таътилда бўлиб, 11 июлдан ишга тушар экан.

Агар шундай булса, нега №2 сонли давлат нотариал идораси нотариуси Баходир Хужаметов ҳеч бўлмаганда идораси пештоқига бу хақда ёзиб қўйишни эп кўрмаган?

Қолаверса, ишга бир соат кечикиб келиб, мижозларни куттириб қўйиш олий маълумотли юристга ярашадими?

Жумри Жайхун

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мен чаласавод эдим, балки ҳозир ҳам..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бир асрдан буён ўз ечимини топа олмаётган ўзбек алифбосидаги хатолар ҳақида ўз фикрини билдирди: Мактабда ўқишни ...

Қозоғистонда 45 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қарағанда вилоятидаги трассада 45 нафар йўловчиси бўлган, Егиндибулақ – Қарағанда йўналиши бўйича кетаётган рейсдаги автобус ағдарилиб кетди. (more…)

Лицензияли «енгилтак»ни оппоғой дейликми?! оғриқли қонун-қоидалар «хит-паради»

Охирги вақтларда ғалати тенденцияга гувоҳ бўляпмиз: «соққасини тўлаб, прописка ол», «пулини тўлагинда, қоидабузарликдан соқит бўл», «пулинг бўлса, ўқишга кир» ва ҳоказо. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400