Туркияда Ҳорун Яҳё номи билан танилган воиз ҳибсга олинди

Туркия полицияси Ҳорун Яҳё номи билан танилган ислом воизи Аднан Октарни ҳибсга олди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.

Хабарда айтилишича, хавфсизлик кучлари Октар гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган 235 кишини қўлга олиш бўйича операцияни давом эттирмоқда. Истанбул полициясининг молиявий жиноятларга қарши кураш бўлими Туркиянинг бешта вилоятида операция ўтказмоқда.

Фото: Anadolu

Гуруҳ аъзолари жиноий ташкилот тузиш, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа, бола ўғирлаш, зўрлаш, шантаж, ноқонуний равишда одамлар эркинлигини чеклаш, ҳарбий ва сиёсий жосуслик, диний эътиқоддан фойдаланиб товламачилик қилиш, шахсий ҳаётга дахлсизлик, ҳужжатларни сохталаштириш ва бошқа кўплаб жиноятларда айбланмоқда.

Фото: Anadolu

Ҳорун Яҳё тахаллуси билан машҳур бўлган Октар ёзувчи, ислом креационисти. У 300дан ортиқ сиёсий, диний ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи бўлиб, асарлари 76 тилга таржима қилинган.

Октар 1986 йилда “диндан дунёвий давлатнинг ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий тузумини ўзгартириш мақсадида фойдаланиш” айблови билан қўлга олинган. Суд жиноят аломати йўқлиги учун Октарни озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Турк ОАВларининг ёзишича, Октар сохта исломий секта етакчисидир.

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда маст ҳолатдаги пиёдани уриб юборди

25 апрель соат тахминан 23:00 да Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Марҳамат—Асака» транспорт қатнов йўлининг ...

Мурод хонтўраев яна пичоқланди

Аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси, ўзбекистонлик Мурод Хонтўраевга яна пичоқ орқали ҳужум қилишган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда. ...

“саҳналаштирилган қабул” ёки бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири фарғона вилоятига нега келганди?

  Ишим шунақа. Доимо одамлар орасида юраман. Халқ гўё миқёси амал. Ким нима дейди, нима қилади... барчаси адолат тарозисида. Фарғонага “Тошконди азим”дан кўп ва хўп ...