Ўзбекистонга хорижлик туристлар ташрифи икки бараварга ошди

2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга ўсди, деб хабар берди Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга 2 688 962 хорижлик турист келган.

Қўмитанинг билдиришича, Ўзбекистон визасиз режим тартибини жорий этган давлатлардан туристлар келиши ошган. Масалан, Туркиядан 31 966 нафар турист келган бўлиб, бу 2017 йилги кўрсаткичга нисбатан 95,6%га кўп. Шунингдек, Япония (68,1%), Исроил (86,2%), Индонезия (уч баравардан кўпроқ), Сингапур (2,5 баравардан кўпроқ)га ўсган .

Июн ойида шунингдек, Жанубий Корея (57,5%), Малайзия (2,6 баравар) давлатларидан ҳам туристлар оқими ўсганлиги қайд этилган.

 Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пулдорни пулсиздан ажратиб турувчи жиҳатлар

1. Пулдорлар пул ва вақтни тежашади. 2. Пулсизлар топган пулининг ҳаммасини сарфла­шади, пулдорлар топганини пул топишга сарфлаша­ди. 3. Пулдорнинг ортиқча пули бўлмайди. 4. ...

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингидаги ўрнини яхшилади

БМТнинг барқарор ривожланиш ечимлари бўйича бўлими 2019 йилги World Happiness Report йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон бир йил олдинги мавқеини яхшилади, деб ...

Шерзод шерматов: “президентимиз ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказиш кераклигини кўп айтганлар”

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ўқитувчиларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400