Қонунчилик палатаси депутати контракт нархининг ошишини кескин танқид қилиб чиқди

Хабарингиз бор, 2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали контрактлар нархининг оширилишига муносабат билдирди.

– Ўзгарган контракт, Сендан бир ўтинч, энди ошма. Ошсанг шундоқ ҳам 8 фоизи талаба бўлган 600 000 ёшлар ўқишга қийналади. Сени ўзи ким белгилайди, белгилашда қайси мезонлар инобатга олинади-а? Олий Мажлисниям оширишдан олдин фикрини олмабсанда. Олий Мажлисни фикрини нима қизиғи бор аслида. Битта КабМин қарори қонунданам улуғку.

Бу илм дегани анқони уруғию, фақат сараланганлар таҳсил оладими? Мақсад пули борга таҳсил олиш имконини беришми?

Ўқимоқчимиш, нима, дунёни оберармидинг?!

Ўқиган ану қўшнини боласими?! 3та дипломи бор, иккитасини дунёни ТОП 100 Университетидан оган. Ҳозир пост ёзиб ўтирибти. Унгаям қийин! (бу ерда катта эҳтимол билан депутат ўзини назарда тутмоқда, чунки Акмал Умирзоқов Тошкент давлат юридик институти, Глазго университети ва Япониянинг Цукуба университетида таҳсил олган, – деб ёзади депутат.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термизда зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда ...

Мирзиёев: “биз ислом динини ўрганишга шароит яратмадик”

Тошкентда Ислом академияси очиш ҳақида қарор чиқарган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда шу вақтгача Ислом динини ўрганиш учун шароитлар бўлмаганини айтди. Нукусда қайта ...

36 ёшли ўзбек олими эйнштейннинг тахминларини амалда исботлади

Дунё олимларининг олиб борган қатор изланишлари натижасига кўра, физика фанига оид ажойиб янгилик physics.aps.org нашрида эълон қилинди. Шуниси қувонарлики, ушбу илмий ...