Раматов: Аэропортлар билет сотишдан эмас, хизмат кўрсатишдан даромад топиши керак

Нукус аэропортининг янги терминали очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов аэропортлардаги хизмат кўрсатиш соҳасидан қониқмаслигини билдирди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.

 “Бундай чиройли терминаллар халқимиз, келаётган меҳмонлар учун жуда зарур, лекин улардан тўлиқ фойдаланиш даркор. Терминал соатига 400 йўловчига хизмат қилса-ю, кунига 200 йўловчи фойдаланадиган бўлса, терминал атиги 5 фоизга ишлайди. Қолган 95 фоизи эса тўхтаб туради. Терминал кунига ҳеч бўлмаганда 5-10 минг кишига хизмат қилиши керак, шундагина аэропорт ишчи-ходимларининг ойликлари ошади. Аэропортнинг фақатгина 5 фоизи ишлаб туришидан ҳеч қандай фойда кўрилмайди ”, – деди Раматов.

Раматовнинг айтишича, ҳозирда авиация хизмати халқ талабини қондириб беролмаяпти.

“Аэропортда самолётлар тўхтовсиз учиб туриши лозим. Кун бўйи битта самолёт учиши ҳеч қачон ўзини оқламайди. Ҳозирда ўзини қоплаш учун фақат чипта сотишдан даромад топилмоқда”, дея қайд этди бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Нукус аэропорти 2017 йил 1 майда реконструкция учун ёпилганди. Эндиликда аэропортнинг йўловчи ўтказиш қуввати икки мартага ошди.

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонликлар ўз фуқаролигини йўқотиши мумкин

Хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1150 кишилик рўйхати эълон қилинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Ўзбекистоннинг Россиядаги ...

Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

Бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Imtiyozli uy» канали хабар берди. ...

“ҳокимиятда ишлаб, 1,5 йил ойлик олмадим”

  "Учтепа туман Маънавият ва тарғибот маркази бўлимида етакчи мутахассис лавозимида ишлар эдим. Ойлигим 600 минг сўм эди. Ўзимизнинг хўжалик ҳисобимиз бўларди. Корхона ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400