М.А. Мунтян: инсон сиёсат субъекти сифатида ва унинг сиёсий феъл-атвори

Ҳеч кимнинг бировнинг ҳаёти, соғлиги, эркинлиги ёки мол-мулкига даҳл қилишга ҳаққи йўқ.  (Жон Локк)

Индивид ва унинг сиёсатдаги роли.

Сиёсат субъекти сифатида қараладиган шахс тушунчаси.

Невротик (невроз ҳолатидаги) шахс.

Сиёсатда шахс муаммосига икки хил ёндашув.

Сиёсатда шахс иштирокининг ўзига хос хусусиятлари.

Ҳокимият ва индивид ўзаро муносабатларининг уч хил модели.

Инсон ҳуқуқлари.

Шахс сиёсий феъл-атворининг психологик тузилиши.  

Индивид ва оломон: феъл-атвор масалалари.

Сиёсат фан ва санъат сифатида. 

I.

Индивид ва унинг сиёсий роллари.

Инсон табиатини ўрганиш билан боғлиқ назариялар яратувчилари фикрловчи мавжудотнинг ўзига хос бўлган фундаментал (асосий) хислатларини қадим даврлардан буён аниқлаш ва англашга интилиб келдилар. Бошқарув ва сиёсат Энциклопедиясида инсон моҳиятини ёритувчи норматив ва биосиёсий характердаги баъзи бир ғоят муҳим назариялар ва моделлар кўрсатилган:

– индивидуал инсон табиати тўғрисидаги Платон (Афлотун) назарияси;

– инсонни фақат ўзининг эгоистик манфаатлари билан ва доимо ҳокимиятга эришишни орзу қилган ҳолда ҳаракат қилувчи мавжудот сифатида кўрсатувчи Т. Гоббснинг назарияси;

– инсонни азалдан ижтимоий мавжудот деб ҳисоблайдиган Ж. Локк назарияси;

– олижаноб ёввойи тўғрисидаги Ж.Ж. Руссо концепцияси;

– инсон ижтимоий табиатини ва жамият аҳамиятини, шунингдек инсоний фазилатларнинг шаклланишида унинг ҳиссасини белгилаб берувчи марксистик (марксча) модель;

– энг мослашган индивидларнинг яшаб қолиши ва табиат ва жамиятдаги курашнинг нафақат муқаррар, балки матлуб эканлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурган ижтимоий дарвинизм (дарвинчилик);

– инсон феъл-атворини жамият таъсирига тез берилувчан деб ҳисобладиган Беррес Фредерик Скиннернинг бихевиористик концепцияси, бу концепция, ижтимоий шароитлар билан манипуляция қилиш йўли орқали талаб қилинадиган одамларни яратиш учун жамиятга имкон берилади деб ҳисоблайди;

– инстинктларнинг ўзгармаслиги ёки ирсий мўлжалланганлик таъсирида инсон табиатининг турғун бўлиб қолишини қаттиқ туриб маъқуллаган Конрад Лоренц, Эдвард Вильсоннинг биоижтимоий концепциялари (уларда мақсадли генетик аралашишнинг ғоят реал (ҳақиқий) имконияти бу муаллифлар томонидан кўриб чиқилмаган).

Сиёсат фани одамлар бутун бир ҳолда социум – негиз эканлигига, инсон эса – сиёсатнинг илк моҳияти эканлигига асосланади.

Ақлли одам (homo sapiens) одамлар фикрловчи мавжудотларнинг шахсий қобилиятларини тўлиқ ривожлантириши ва амалга ошириши учун сиёсатни яратди. Одамлар орасидаги сиёсий муносабатлар ўз моҳиятига кўра биринчи навбатда, муносабатнинг асосий кўриниши бўлиб ҳисобланади, ва фақат пировардида улар сиёсатнинг жонли бош негизида шахсий йўналтирилган ва табиий равишда такрорланадиган айрим амаллар асосида юзага келади. Аммо, одамлар, нафақат объектив омиллар ва вазиятлар бунга ундаганлиги учун, балки индивидлар, уларнинг уюшмалари ва умуман инсон зотининг жамиятдаги ўз мавқеини тан олдириш учун сиёсат билан шуғулланишади. Кўпгина сиёсий файласуфлар сиёсатнинг моҳиятини (ҳаётий фаолиятнинг бошқа ҳар қандай кўриниши каби) инсоний мавжудликнинг у ёки бу жиҳатини, шахснинг у ёки бу чегараларини такомиллаштиришдан иборат деб биладилар. Шу боисдан сиёсат билан шуғулланиш, унга жалб қилишлик одамларга етук ва инсонпарвар этишлик таъсирини кўрсатиши мумкин ва керак. Шу билан бирга, аслида сиёсий фаолият инсонга зарар етказишга қодир деб ҳисобланади. Бир томондан шахснинг қандайдир салбий жиҳатлари, бошқа томондан эса сиёсий институтларнинг деформацияланишлиги эзгуликни ёвузликка айлантиришга қодир бўлади.

Сиёсий инсоннинг энг оддий таърифи – бу ўзининг сиёсий роли (роллари) ни ижро этиш орқали маълум бир ва зарур бўлган мақсадларига эришишга интиладиган фаол шахс. Бунинг учун ҳар хил йўллардан фойдаланилади. Бир инсоннинг роли бошқа инсонларнинг роллари билан уйғунлашиши мумкин, бунинг натижасида биргаликдаги фаолият юзага келади, умумий мақсадларга эришилади. Аммо агар одамлар билан бирга ўз ролларини ижро этишда ноҳамжиҳатлик намоён бўлса, унда ягона фаолият ўрнига сиёсий ҳаётнинг қандайдир қисми айрим акторларнинг тартибсиз зўр бериб уринишларига бўлиниб кетади. Унда улар нари борса катта йўқотишлар, шу жумладан шахсий йўқотишлар билан истаганларига қисмангина эришишлари мумкин. Инсон – сиёсатнинг асосий субъекти (актори) дир. Одамлар ижтимоий ҳаётда ҳар хил гуруҳларни тузишади. Баъзилари тасодифий ва муваққат тузилган, баъзида сиёсий жараённинг қандайдир ўзига хос пайтидагина муҳим ўрин тутади. Барқарор ва индивидуаллаштирилган гуруҳлар хийла муҳим рол ўйнайди. Ўзининг феъл-атвори ва иштирокини шахс намунаси, унинг иродаси, темпераменти, характери, шуури, ҳаракатларига ва ш.к. ларга тўла мослаштирадиган таркибий, жамоа субъектлари шулар жумласига киради. Сиёсий муносабатда гуруҳ индивиднинг ўрнига (биз унинг орқасида бўламиз) ва аксинча индивид гуруҳнинг ўрнига (мен улар учун жавоб бераман) чиқиши мумкин.

II. Сиёсат субъекти сифатида қараладиган шахс тушунчаси.

 Замонавий одам – бу ҳақиқатан ҳам оламшумул-тарихий индивиддир. Унинг шаклланишида маҳаллий ижтимоий-маданий муҳит ва анъаналардан ташқари, глобал тартиб омиллари ҳам – маданиятлар ва цивилизациялар диалоги, фан, санъат, оммавий коммуникациялар кўринишидаги умумий маънавий маҳсуллар фаол иштирок этади. Ҳатто бу одам сиёсатга ва бутун бир ижтимоий ҳаётга қизиқишни истамаса ҳам, барибир на сиёсат, на жамият уларга нисбатан бетараф бўлиб қолишига имкон бермайди. Ҳозирги вақтда инсон ўзини уни бошқа одамлар билан ва иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатларда жамият фаолиятини қўллаб-қувватловчи катта институтлар билан минглаб иплар ёрдамида боғлаб турадиган улкан ўргимчак тўрининг ўртасида тургандек сезади. У ижтимоий ҳамкорликнинг бу мураккаб тармоғида ўзининг ҳолатини аниқлаш, мураккаб ижтимоий қурилманинг сиёсат деб ном олган ўша қисмининг унинг ҳаётидаги моҳияти ва мазмунини англаб етиш зарурати билан тўқнашади.

Гуманитар фанларда шахс тушунчасининг кўпгина изоҳлари мавжуд. Замонавий фалсафада шахсга инсон индивиди, мулоқот ва билим маҳсули сифатида, жамият ҳаётининг муайян тарихий шароитлари билан шартланган ижтимоий фазилатлар соҳиби сифатида қаралади. Шунинг учун шахсга ижтимоий муносабатларнинг индивидуал борлиғи сифатида таъриф бериш мумкин. Бу ёндашув шахснинг икки ёқлама тушунчасини ўзида акс эттиради: қандайдир ижтимоий (ижтимоий муносабатлар борлиғи) ва қандайдир индивидуал (индивидуал борлиқ). Ижтимоий муносабатлар борлиғи шахсда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қадриятларнинг инсон томонидан ўзлаштирилиши орқали, барқарор бўлган меъёрлар ва йўл-йўриқларни билиб олиш орқали шаклланади. Бунда ҳар бир шахснинг ҳам эҳтиёжлари, ҳам мотивлари шу инсон камол топадиган ва фаолият юритадиган маданиятнинг ижтимоий-тарихий йўналишларини ўзида акс эттиради. Инсон фақат ижтимоий муҳит шароитларида бу муҳит билан ўзаро муносабатда бўлиш ва башарият томонидан тўпланган маънавий тажрибани ўзлаштириш орқали шахс даражасигача етиши мумкин.

Бугунги кунда умумий сиёсий қадриятлар сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: шахснинг эркинлиги, қадр-қиммати ва тенг ҳуқуқлилиги, жамоат тартиби, адолат, демократия, масъулият. Индивидуал борлиқ инсоннинг ички позицияси билан, унинг асосида инсон ўз дунёқарашини қурадиган шахс идроклари тизимининг вужудга келиши орқали шаклланади. У томонидан шакллантирилган дунёқараш унинг шахс сифатида камол топишини белгилайди. Бир ишни айтиб, бошқа ишни ўйлайдиган, учинчи ишни эса қиладиган инсон шахссизлик (шахс эмаслик) сифатида намоён бўлади (бу атама Ф.М. Достоевский томонидан киритилган). Инсондаги шахс (ёки инсоннинг шахс бўлишга интилиши) – бу яқинларининг, жамоанинг, мамлакатнинг, инсониятнинг муаммолари тўғрисида доимий қайғуришлик, шахс талаблари нуқтаи назаридан ўзига мурожаат этишликдир: “мен кимман?”.

“Сиёсат субъекти” сифатида қараладиган шахс муаммоси сиёсат қиладиган, унда фаол ва онгли равишда иштирок этадиган шахсга дахлдордир. “Ўртамиёна” инсон агар у қуйидагиларни билса сиёсат субъектига айланади: а) ҳар хил ижтимоий гуруҳларнинг ижтимоий талаблари ва манфаатлари қандай; б) улар орасидаги зиддиятларга нима сабаб бўлган; в) бу зиддиятларни бартараф қилишнинг қандай йўллари бор; г) унинг шахсий талаблари, манфаатлари ва уларни қондириш учун ижтимоий имкониятларнинг ҳолати орасида қандай алоқа бор.

Шахс сиёсат субъекти сифатида жамиятдаги сиёсий “ўйин” нинг қоидаларида ва механизмларида ўзига йўл топиши, у қайси йўлни хоҳлашини билиши керак ва шундан кейин бу ўйинда ўрин эгаллаши мумкин. Фақат шу шартлардагина шахс сиёсатнинг тўла ҳуқуқли субъектига айланади. Шахс субъективлигининг объектив омиллари унга ҳам ижобий (унинг сиёсий фаоллигини шакллантирган ҳолда), ҳам салбий (уни сиёсий ҳаётга мажбуран киритган ҳолда) таъсир кўрсатади. Шахс сиёсатдан ташқарида маълум бир вақт яшаши мумкин, лекин бундай яккалик ғайритабиийдир: агарда реал сиёсатнинг натижалари нафақат у (шахс) кирган гуруҳнинг манфаатларига, балки шахсий манфаатларига ҳам хавф туғдирса, унда у сиёсий фаолиятга сўзсиз аралашади. Шахснинг сиёсий фаолиятдаги иштироки икки омил билан детерминацияланган (аниқлаб олинган): 1) аниқловчи доминанталар бўлиб шахснинг қобилияти ва амбицияси (нафсонияти (даъвоси)) ҳисобланадиган мотивация билан; 2) бу қобилият ва амбициялар рўёбга чиқиши мумкин бўлган ижтимоий шароитларнинг мавжудлиги билан.

Қобилияти ва тавсифи жорий сиёсий талабларга жавоб берадиган шахсгина у ёки бу аниқ бир шароитларда сиёсий ҳаётга таъсир кўрсатиши мумкин. Нуфузли сиёсий раҳнамолар шахсидаги типиклик ва индивидуаллик диалектикаси шунда кўринадики, бу шахс биринчидан, ўта репрезентатив (таниқли (яъни эътиборли) дир, иккинчидан, жамиятнинг барча аъзоларининг типик хусусиятлари унда юқорироқ кўрсаткичларни эгаллайди. Асосий ижтимоий низолардан ўзини четга ололмайдиган вазиятда сиёсий раҳнамо (оддий сиёсатчи) қиёфасидаги шахс ўзи бажарадиган сиёсий ролларининг қарама-қаршилиги сабабли ичдан ноиттифоқдош бўлиб қолади. Демак, фуқаронинг роли баъзан миллат намоёндасининг ролига нисбатан, миллат намоёндасининг роли – жамоат ташкилоти, синфи аъзосининг, бу синф ичидаги ижтимоий гуруҳнинг ва ш.к. ларнинг ролига нисбатан ихтилофда бўлади.

Шахснинг сиёсий фаоллиги даражасининг ташқи ифодаси сифатида унинг сиёсий амалиётга кирганлиги, ундаги иштирокининг кўламлари, сиёсий ҳаётда шахс ижро этадиган ролларнинг сони ва аҳамияти хизмат қилади. “Оддий” фуқаронинг сиёсий таъсир кўрсатиши ижтимоий характердаги қуйидаги омилларга боғлиқ:

а) шахснинг ижтимоий статуси (мақоми) (синфий мансублик, касби, касбий ва ижтимоий иерархиядаги ўрни, ҳаётий етуклик даражаси);

б) унинг шахсий манфаатларининг у ёки бу ижтимоий зиддиятлар ва низолар билан боғланишлари;

в) бажариладиган ижтимоий ролларнинг кўлами ва ижтимоий аҳамияти, бу ролларга қўйиладиган талабларни амалга ошириш даражаси ва самарадорлиги;

г) сиёсий фаолият олиб бориш учун шахсий куч ва маҳоратлар;

д) шахс фаоллигини чекловчи ижтимоий тўсиқлар ва чекловлар таъсирлари (маълум бир гуруҳларга берилган имтиёзлар, цензларнинг ҳар хил тури: мол-мулк, маълумот, миллий, диний; анъаналар юки ва ш.к.);

е) шахснинг сиёсий онги ва маданияти, унинг сиёсий хабардорлиги, қадриятларнинг эътиқод тизими.

Шахс сиёсий фаоллигининг ривожланишида унинг чегараларини ва йўл қўйилган меъёрларини белгиловчи жамиятнинг ҳуқуқ тизими улкан аҳамият касб этади. Бундай меъёрлар одатда расмий равишда эълон қилинган (биринчи навбатда конституцияда) фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларида ва уларнинг кафолатлари тизимида (ҳам қонуний, ҳам моддий) мустаҳкамланади. Қуйидагиларни амалга оширадиган сиёсий умумлаштириш тизими ҳам шахснинг сиёсатдаги ролининг ошишига хизмат қилади:

1) жамият учун хизмат қилишга онгли равишда ҳаракат қиладиган шахсларнинг қобилиятлари ва инновацион имкониятларини амалга ошириш учун энг яхши шароитларни яратади;

2) сиёсатда индивиднинг мойиллиги юқори бўлган ролларни бажаришини таъминлайди;

3) жамиятни сиёсий жиҳатдан тарбиялаш тизимининг оптимал характерини ва унинг самарадорлигининг юқори даражасини белгилайди (ўқув юртлари, оммавий ахборот воситалари, маданият ва таълим бирлашмалари, ижтимоий ва сиёсий ташкилотлар);

4) қабул қилинадиган сиёсий қарорлар туфайли келиб чиқадиган ижтимоий муаммолар, фикрлар ва вазиятлар тўғрисида ва амалга ошириладиган хатти-ҳаракатларнинг ижтимоий оқибатлари тўғрисида ошкор қилинадиган маълумотларнинг миқдорини таъминлайди.

(Давоми бор)

Рус тилидан таржима қилувчи: Шавкат Қодиров                                                              

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Остона қирғизистон президенти айтган гапларга норозилик билдирди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистон раҳбарияти номига нисбатан айтган гаплари муносабати билан «қатъий норозилик» ...

Элни севсанг, эл севар

Сирдарё, сир-дарё... Сирдарёнинг ичи тўла сир, ичи тўла ҳасрат экан.  Ӯзимизча дарё қирғоқларида яшовчи аҳоли унинг саховати, муруввати туфайли тўкин, бахтли, фаровон яшайди, ...

Жамшид каримов: ислом каримовнинг бир опаси, беш акаси ва бир укаси бўлган

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (1-қисм)  Аввал хабар қилганимиздек, ўтган ҳафта, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400