«Ўздонмаҳсулот» компанияси раиси ва куёви пора олганликда гумонланиб қўлга олинди

Ўзбекистон 24» телеканали томонидан эфирга узатилган лавҳада  «Ўздонмаҳсулот» компаниясига раҳбарлик қилган Сурат Ҳайдаровнинг жиноий қилмишлари ҳақида маълумот берилди.

Айни пайтга келиб собиқ раисга айланган С.Ҳайдаров хизмат вазифаларини кўп марта суиистеъмол қилган ҳолда қариндош-уруғларини «Ўздонмаҳсулот» тизимидаги корхоналарга ишга жойлаштиргани, бунинг оқибатида пора олишнинг ўзига хос механизмини йўлга қўйгани, хусусан, жойлардаги дон маҳсулотлари корхоналари фаолиятида аниқланган камчиликларга кўз юмиш учун салмоқли пуллар пора сифатида олингани, бу жиноятларда унинг куёви Жамшид Шарипов унга фаол ёрдам бериб келгани маълум қилинди.

Лавҳада айтилишича, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, давлат ва халқ манфаатларига етказилган зарар аниқлаштирилмоқда. Гумонланувчилар эса эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.

Июль ойининг бошида бир қатор хориж ОАВда тарқатилган хабарларга кўра, «Ўздонмаҳсулот» компанияси раиси Сурат Ҳайдаровнинг куёви Жамшид Шарипов Тошкент вилоятидаги ун заводларидан бирини сотиш учун пора олаётган пайти ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушлангани, мазкур жиноятда бевосита «Ўздонмаҳсулот» компанияси раисининг ҳам қўли борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Компания расмий сайтида С.Ҳайдаров ҳалигача «Ўздонмаҳсулот» раҳбари сифатида турибди. Маълумотларга кўра, собиқ мулозим 1969 йили Самарқандда туғилган. Маълумоти — олий, 1994 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Молия вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи, Республика Ҳисоб палатасининг инспектори, етакчи инспектори, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари каби вазифаларда ишлаган. 2017 йил 21 февралда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарув раиси этиб тайинланган эди.

Манба: Xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда “долларчи” пичоқланди, бир неча минг доллари ўғирланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахслар халқ орасида “Абдулла долларчи” деб ном чиқарган тадбиркорни пичоқлаб кетди. (more…)

“дарахтхўр” манқуртлар бизда қандай кўпайиб кетди? – депутат

Дарахтхўр” манқуртлар бизда қандай кўпайиб кетди?  Биз қачон бу даражага келдик?, - деб ёзган Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати, ЎзЛиДеп депутатлик гуруҳи ...

Шаҳрисабздаги боғчада халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган

Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди. «Дарё» мухбирининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400