Қозоғистонда жарима майдончасида 45 автомобил ёниб кетди

Чимкентдаги автомобилларга мўлжалланган жарима майдончасида якшанбага ўтар кечаси кучли ёнғин чиқди, бунинг оқибатида 45та транспорт йўқ бўлди. Бундан ташқари яқин орадаги мебель цехи ҳам зиён кўрди.

ФВ идораларига таянган ОАВнинг хабар қилишича, аввалига КамАЗ русумидаги машина ёнган, ундан чиқан ёнғин бошқа автомобилларга ўтган, шундан сўнг аланга яқин атрофдаги бинонинг томига ўтди.

Аланга икки соатдан сўнг 76 ўт ўчирувчи ва 17 та ихтисослаштирилган техника ёрдами билан бартараф этилди, бироқ бу вақтда утилизацияга мўлжалланган 35 та ва ҳайдовчилари жаримага тортилган 10та автомобил ёниб бўлган эди.

Ёнғин майдони 294 квадрат метрни ташкил қилди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбоев: шахсан мен қирғизистон ҳақида ёмон гапирмаганман

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашар экан, қирғиз делегацияси кўтариб ...

 боёвут туманидаги боғчада 25 киши заҳарланди

18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамширасида заҳарланиш ...

Туркманистонда ортиқча нон сотиб олганлар 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин

Туркманистон ҳукумат ун танқислиги сабабли давлат дўконларида нон савдоси устидан назоратни кучайтирди. Пойтахт Ашхободда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етарли миқдорда ...