Туркманистонда алкогол ичимликлар сотуви тақиқланди

Туркманистон пойтахти ва вилоят маъмурий марказларида алкогол ичимликлар сотуви тақиқланди. «Озодлик»нинг маҳаллий манбаларининг хабар қилишларича, оғзаки буйруқ билан туркман расмийлари савдо нуқталаридаги пештахталардан спиртли ичимликларни олиб ташлаш борасида иш олиб боришмоқда.

Мамлакатда алкоголь маҳсулотларининг сотилишига қарши бу галги кураш 5 июл куни қабул қилинган “Туркманистонда 2018-2024 йилларга мўлжалланган алкоголнинг зарарларига қарши профилактика бўйича Миллий дастур”дан сўнг бошланди. Ашхабоддаги кузатувчи Аманмурат Бугаев дўкон сотувчиларининг гапларига таянган ҳолда алкогол сотилишига қарши норасмий, шу билан бирга кенг қамровли жиддий кураш ҳақида гапиради.

“Душанба [9 июль] куни бир нечта дўкон эгалари хусусий дўконлардан алкоголь маҳсулотлари олиб қўйилаётгани ҳақида айтишди. Барча хусусий дўконлардан спиртли ичимликларни йиғиштириб олиб кетишлари ҳақида миш-мишлар юрибди”, – дейди Аманмират Бугаев.

“Сешанба [10 июль] куни хусусий дўконларда алкогол маҳсулотлари сотилиши борасидаги гап-сўзлар ҳақиқатга айланди. Менинг ўзим пойтахтдаги йирик «Мир» бозоридаги хусусий дўконлардан бирор бир огоҳлантиришларсиз, ҳужжатлаштирилмасдан барча алкогол маҳсулотлари олиб кетилганини кўрдим. Улар маҳсулотларни машиналарга юклатиш учун махсус ишчиларни олиб келишди. Дўкон эгаларига мусодора қилинган маҳсулотларни расмийлаштириш учун чоршанба куни полиция департаментига бориш юклатилди”, – дея ҳикоя қилади Аманмират Бугаев.

12 июль куни “Хроника Туркменистана” нашри ҳам ўз манбаларига таянган ҳолда куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар ходимлари спиртли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи хусусий дўконларда текширув ўтказиб, товарларни мусодора қилаётгани ҳақида хабар берди. «Толкучка» бозоридан алкогол маҳсулотлари ортилган юк машинаси чиқиб кетди, дея хабар берди нашр.

“Сўнгги ойларда Туркманистонда одамларнинг спиртли ичимликлардан заҳарланиши билан боғлиқ ҳодисалар кўпайди, ҳатто ўлим ҳолатлари ҳам қайд қилинди. Айниқса, бу каби ҳолатлар Дашўғиз, Лебап ваМарининг айрим туманларида кузатилди. Айтилишича, мамлакатга метил спирти олиб кирилган. Спирли ичимликлар этил спиртидан тайёрланган бўлиши мумкин. Натижада заҳарланиш билан боғлиқ ҳодисалар кўпайди, ҳатто ўлим ҳодисаси юз берди. Шу сабабли бозорларда текширув ўтказилмоқда, келиб чиқиши номаълум бўлган алкогол товарлари мусодора қилинмоқда”, – дейди «Озодлик» мухбири ўзининг вазиятданхабардар манбаларига таянган ҳолда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада икки нафар ўзбекистонлик болаларни гаровга олди

Пичоклар билан қуролланиб олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Мосвадаги Бишкекдан келган бир неча қизлар ижарага олган уч хонали хонадонга бостириб киришди, деб хабар ...

Ўзбекистонликлар асосан қозоғистон, россия ва ақшга кўчиб кетмоқда

АҚШ ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Давлат статистика қўмитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади ...

Чортоқ тумани ҳокимига чорвачилик бегона соҳами?

Ўзбекистонда чорвачилик изчил ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва аҳолининг бу машғулот билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилиб, мазкур ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400