Ўзбекистон президенти Францияга расмий сафар билан бориши хабар қилинди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида расмий ташриф билан Францияга боради. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб Podrobno.uz хабар қилди. Хабарда сафар амалга ошириладиган конкрет сана айтилмаган.

«Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўртасида музокаралар режалаштирилган. Унда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», — деган сайт манбаси..

Франция пойтахтида ушбу ҳафтада савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтиши ҳам хабар қилинди

Podrobno.uz маълумотларига кўра, Франция Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим савдо шерикларидан биридир. Мамлакатлар макроиқтисодий, молиявий, қишлоқ хўжалиги соҳалари, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни бошқариш учун кадрлар тайёрлаш соҳасида самарали ҳамкорлик қилади. 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 264,8 миллион долларни ташкил этган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев шуҳрат ғаниевга янги вазифа топширди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган фармонга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширилган. Фармонга кўра, ҳокимга Халқаро ҳунармандчилик ...

Зеленский москва билан музокараларни давом эттириш кераклигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Буча фожиасидан кейин қанчалик қийин бўлмасин, урушни тугатиш учун Москва билан музокаралар олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Сешанба ...

Таклифномадан қуруқ қолганимдан ачинмайман

Бугун уйимизга сайлов участкасидан таклифнома олиб кириб берди. Битта таклифнома. Турмуш ӯртоғимнинг номига ёзилган. Холбуки, уйимизда иккита сайловчи бор. Турмуш ӯртоғимдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400