Агробанкнинг Иштихон филиали тадбиркорни касод қилди

Таҳририятимизга Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Хумо МФЙ Аломат қишлоғида яшовчи “Иштихон гавҳари” оилавий корхонаси раҳбари, тадбиркор Абдулатиф Самановдан (тел.: +998995970455) шикоят хати келди. Тадбиркор ӯз шикоят хатида банкнинг хийлаю найранглари туфайли касодга учраганлигини, қарийб 2 йилдан буён сарсону саргардонликда яшаётганлигини, мутасадди ташкилотлардан ҳеч қандай амалий ёрдам ололмаётганлигини изтироб билан баён қилган. Қуйида тадбиркорнинг шикоят хати батафсил эълон қилинмоқда.

(Видео турида YOUTUBE орқали кўришингиз мумкин)

2015 йилда Самарқанд вилоят ҳокимининг қарори билан 20 сотих ер олдим – дея бошланади хат. Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 мартдаги “Йӯл ёқасида туристик  инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тӯғрисидаги 51- сонли қарорига асосан санитария-гигиена узели, яъни ҳожатхона, ҳаммом, автомобилларга техник хизмат кӯрсатиш шаҳобчаси, ошхона бинолари қурилишини бошладим. Санузел, ҳаммом ва автотеххизмат биноларини шахсий 650 миллион сӯм пулга қуриб битирдим.

Шахсий маблағим тугагач, Агробанк АТБнинг Иштихон филиалига кредит сӯраб мурожаат қилдим. Қурилажак жойлар давлат дастурига монандлигини инобатга олган ҳолда банк  кредит таъминотига доир аризамни ӯрганиб чиқиб, 500 миллион сӯм кредит (9% ли) беришга қарор қилди. Шу тариқа, мен банк томонидан сӯралган барча ҳужжатларни тайёрлаб, банкка тақдим қилдим ва банк билан ӯртамизда шартнома тузилди. Шартнома тузилгандан кейин Агробанк АТБнинг Иштихон филиали мени мутассил равишда 5 ой давомида алдаш ва авраш билан овора бӯлди. Банк раҳбарияти шартномада назарда тутилган барча шартларни қӯпол равишда бузиб, белгиланган кредит суммасини шунчаки бермаслик “илинжи”да жавлон урди. Муаммони туман миқёсида ҳал қила олмагач Республика Марказий банкига мурожаат қилишга мажбур бӯлдим.

Шундан кейингина Иштихонда савлат тӯкиб ӯтирган банкир акахонлар қимирлашга тушди. Банк бошқарувчиси Ш. Ибрагимов мени чақириб, кредит масаласи  ҳал бӯлганлигини билдирди. Лекин айни пайтда банкда 9% ли ресурс йӯқлиги сабабли 14% ли ресурс асосида дастлаб 200 миллион сӯм, бир ойдан кейин эса 300 миллион сӯм кредет чиқариб беришини маълум қилди.  Мен банк бошқарувчисига лойиҳа ишларим 200 миллион сӯм билан битмаслигини, 1 ярим миллиард сӯмни ташкил қилишини айтдим. Бунга жавобан банк бошқарувчиси қолган 300 млн. сӯмни 1 ойдан кейин чиқариб беришга ваъда берди.

Нуфузли ташкилот  раҳбари мени алдамаса керак, деган ӯйда беражак кредитнинг фоизи баланд бӯлса ҳам олишга қарор қилдим. Ӯтган 5 ой давомида ғафлат уйқусига чӯмган банкчилар ташаббускорга айланиб, бир кун ичида шошма-шошарлик билан жойларим Иштихондаги 1-сон нотариал идора орқали гаровга қӯйилди. Бунинг учун нотариус О. Юзбоев ҳатто аёлимдан розилик ҳам олмади. У менинг “Аёлимни нотариал идорага  олиб келайми?” деган саволимга “Хотин ҳам одамми?” деган жавоб беришди. Бошлаган ишларим пул тугагани учун тӯхтаб қолганлиги боис баланд фоизли кредит олишга мажбур бӯлдим. Орада кредит папка қайта янгилади. Бу сафар ҳам аёлимнинг розилиги олинмади. Бир ой ӯтгач банкка қолган 300 миллион сӯм кредитни сӯраб борганимда банк бошқарувчиси Ш. Ибрагимов “аввал олинган 200 миллион сӯм кредит қайтарилиши кераклигини, шундан кейин менга қайта кредит бериши мумкин”лигини билдирди. Мен банк раҳбарининг бу жавобидан алданганимни билдим. Мени алдамаганида кредит учун бошқа банкка мурожаат қилишим мумкинлигини айтдим.

Банкдан олган кредитларимни 7 ой давомида қоплаб бордим. Жойларим ишга тушмаганлиги, ишларим чала қолганлиги учун қолган ой тӯловларини ӯз вақтида тӯлай олмадим. Банк бошқарувчиси мени судга берди. Судга бергандан сӯнг у билан баҳслашиб қолдик. Агар мени алдамаганида бошқача йӯл тутишим мумкин эканини,  алдагани учун устидан президентга шикоят қилишимни билдирдим. Банк бошқарувчиси” ёзув-чизувдан фойда йуқ, жойларни сотиб, кредетни ёпиб, бошқа иш қилишимни мағрурона таъкидлади. Мен ноилож жойларимни сотишга рози бӯлдим. Ш. Ибрагимов жойни ӯзи сотиб олишини айтди ва биз 600 миллион сӯмга келишдик. 200 миллион сӯм кредетни ёпиб қолган 400 миллион сӯмни қӯлимгп нақд пул шаклида беришини айтди.Банк

Шундан кейин банк раҳбари “пул тайёрлаяпман”, деб мени 1 йилдан зиёд алдаб келди. Кейинчалик билдимки, у мени судга бериб, суднинг муддатдан олдин ундириш қарорини чиқартириб, мажбурий ижро орқали аукционга қӯйиб 3 маротаба сотилмагандан кийин банкни балансига олиб ҳозирги кунда 1 миллиард сӯмдан зиёд нархга баҳоланадиган иморатни 250 миллион сӯмга бир танишига сотиб, менинг йӯқлигимдан фойдаланиб, қулфларни калитларни ӯзгартириб ичига кириб олибди. Бинони қурган ким, азобини тортган ким, меҳнатни қилган ким, роҳатини кӯрган ким бӯлди? Бино қад ростлангунга қадар ҳар куни  30, 40 та усталарни нонушта, тушлик ва кечки овқат билан таъминлаб келдим. Иш ҳақларини ӯз вақтида тӯлаб бордим. Аёлим ҳар куни 3 тандирлаб нон ёпиб, овқат пишириб кӯриш қобилиятидан маҳрум бӯлиб қолди. Ҳар хил кӯргуликларни бошдан кечиряпмиз… Мана 2 йилдан бери мурожаат қилмаган ташкилотлар қолмади. Мен қоғозбозликдан ниҳоятда кучли чарчадим. Президентимиз  тадбиркорлар кӯпайсин, кӯплаб иш ӯринлари яратсин. Тадбиркорларни қӯллаб-қувватланглар, дея жавлон ураётган бир пайтда жойлардаги амалдорлар тадбиркорларни оёқ ости қилиб, бор-йӯғини тортиб олиб кӯчага ҳайдаш билан шуғулланмоқда. Мен шу кунгача банкдан олган кредитларимни қайтардим. Аммо банкнинг 200 миллион сӯм пули қайтарилди, тадбиркорнинг 650 миллион сӯм пули қаерга кетди?, деб шу кунгача ҳеч ким сӯрамайди. Банк ӯзининг 200 миллион сӯм пулини ундириш учун тадбиркорни гӯрдан олиб гӯрга солди. Тадбиркорни ким ӯйлайди?!

Банкни пули пуллигича қолди, тадбиркорнинг  пули эса кулга айланди. Халқимизда йиқилганга ёрдам бер деган гап бор. Банк мени йиқитиб тепкилади. Энг қизиғи, суд қароридан норози бӯлиб шикоят киритсам отнинг калласидай давлат божи сӯрашади. Шу кунгача туман ва вилоят ҳокимлигига, туман ва вилоят халқ қабулхонасига, туман ва вилоят, республика прокуратурасига, вилоят ва республика савдо-саноат қӯмитасига, вилоят ва республика Ӯзбектуризм қӯмитасига, вилоят ва республика Марказий банкига, республика Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармасига, Бош вазир А. Ариповга, президентнинг Виртуал қабулхонасига сон-саноқсиз мурожаатлар юбордим. Аммо ҳаммаси кӯриб чиқиш учун туманга юбормоқда, туман эса мурожаатларни ютиб юбормоқда.  Чунки туманимизда банкир ҳурмат-иззатга эга, тадбиркорнинг нимаси бор? Бориниям тортиб олди. Асабларим жудаям чарчаган, юрак касаллигини орттираяпман. Болаларимнинг ризқини қийиб қӯйдим, болаларимга қарасам ӯзимни айбдор ҳис қиляпман.  Тадбиркорга эътибор шунчаликми?

Мана тадбиркорнинг ҳасрати, нидоси. Мутасадди ташкилотлар бунга қандай жавоб бераркан? Биз мавзуга яна қайтамиз.

Муаллифлар: Гулзамон Акбар, Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Май апрелдан оғирроқ келадими? инқироз бошландими? сўз қўчқоровга

Коронавирус пандемияси ортидан келаётган инқироз 2008 йилги молиявий инқироздан ҳам кучлироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ...

Тожикистонда ўзбекистон савдо маркази очилди

Шимолий Тожикистоннинг маъмурий маркази бўлган Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо маркази очилди. Ушбу савдо маркази шаҳар марказида, Сирдарёнинг чап соҳилида, аниқроғи, Эрон ...

Тожикистонда “молиявий пирамида”нинг олти нафар раҳбари фирибгарликда айбланди

Тожикистонда “Ҳафт бурж” компаниясининг олти нафар раҳбари фирибгарликда айбдор деб топилди ва турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Бундан аввал Тожикистон Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400