Швецияда манқал ишлатиш тақиқланди

Швецияда манқал ишлатиш тақиқланди

«Швециянинг Жамленд, Даларна ва Гавлеборг вилоятларидаги 80 га яқин жойда ёнғин чиқиши сабабли мамлакатда манқал ишлатиш тақиқланди», — дея хабар бермоқда«Haber7» сайти.

Швецияда манқал туфайли ўрмонларга ўт кетган. Ҳануз ўтни ўчириш имкони бўлмаяпти. Шу боис мамлакат миқёсида манқал ишлатиш қатъий тақиқланди.

Шу йил май ойидан бери жазирама ва қурғоқчилик туфайли Швецияда ўрмон ёнғинлари кузатилаяпти.

Ушбу тақиқдан сўнг ҳам манқал ишлатган киши катта миқдорда жарима тўлайди. Яна шу ишни қилса, озодликдан маҳрум этилади.

Скандинавияда сўнгги 66 йилнинг энг иссиқ ёзи кузатилаяпти.

Айни кунларда ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Франция, германия ва италия раҳбарлари киевга келишди

Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Италия бош вазири Марио Драги пайшанба куни эрталаб Киевга етиб келишди. Уруш туфайли Украина ҳаво ҳудуди ...

Тошкентда «қора» бозорда доллар 8450 сўмдан сотилмоқда

Тошкентда 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. «Департаментнинг Тошкент ...

Бир газета бош муҳаррирининг аччиқ ҳақиқатлари

«Мен ҳар доим ҳақиқат тарафида бўлганман. Мен ҳар доим ҳақиқатни гапираман, нима бўлган тақдирда ҳам, ҳақиқатни гапириш керак!..» - авваллари шу гапларимдан сўнг отамнинг, ...