Туркман президентининг қариндошлари ўзлари учиб кетишлари учун йўловчиларни самолётдан туширишди

Президент Бердимуҳамедовнинг яқин қариндоши оила аъзолари билан барча йўловчиларни самолётдан туширди ва ўзлари учиб кетди.

“Озодлик”нинг бир-биридан мустақил манбаларининг айтишларича, бу воқеа таҳминан бир ой муқаддам Туркменабат-Ашхабод йўналишида юз берган. Бунинг натижасида қўлларида чиптаси бўлган160 нафар йўловчи рейсга қўйилмаган. Президент Бердимуҳамедовнинг қариндошлари Койтендагдан Ашхабодга қайтаётган эди.

“Озодлик” манбалари Туркменабатдаги аэропорт вакилининг сўзларни келтирмоқда: “Президентнинг яқин қариндоши оиласи билан тўрт кун мобайнида Койтендагда дам олди. Улар ортга қайтишар экан, махсус борт ўз вақтида келмагани боис оддий рейс йўловчиларига учиб кетишга рухсат беришмади, уларнинг ўрнига президент қариндошларининг оиласи учиб кетди. Йўловчиларга тушинтириш беришмади”.

Койтендаг машҳур дам олиш маскани бўлиб Лебап вилоятида жойлашган.

Манбанинг айтишича, президентнинг яқин қариндошлари давлатга тегишли меҳмонхонада истиқомат қилган. Койтендагга фуқоро вертолётида боришган. Улар жўнаб кетгунга қадар туман аҳолиси ҳаракатларда чекловлар билан дуч келди, полиция назорати кучайтирилди.

“Озодлик”нинг бошқа бир манбаси “жанжалли рейс” ҳақида шундай дейди: “Ҳатто, йўловчилар туширилмаганида ҳам самолётда оила аъзлари учун жойлар етарлича эди. Шунга қарамай барча йўловчиларни туширишди. Туширилган йўловчилар ўз норозиликларини билдиришди ва жамоа бўлиб аэропорт раҳбариятига шикоят қилишди”.

Аэропорт хавфсизлик хизмати мажоро кучайишидан хавфсираб қўшимча транспорт топишга уринди, аммо натижа бермади. “Шу тариқа, рейсдан тушириб қолдирилган йўловчилар Лебапдан Ашхабодга эртаси куни йўл олди, зарур иши борлар эса таксида кетишди”, -дея хабар берди “Озодлик” манбаси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист ички ишлар вазирига очиқ хат ёзди

Фото: Халқаро пресс-клуб «Жамиятимиз равнақи йўлида ҳамкорлик зарур» сарлавҳаси билан самарқандлик кекса журналист Тошпўлат Раҳматуллаевдан ИИВ раҳбари Абдусалом Азизов ...

Россияда хотинини уриб ўлдирган ўзбекистонликнинг 3 нафар боласи онасиз қолди

Россиянинг Криуша қишлоғида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 3 нафар фарзандининг онасини ўлдиришда айбланди. Ҳозирда унинг иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда ...

Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Айтишларича, Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўтказилаётган тадбиркорлар билан учрашувларда энг кўп мурожаат ер ва кредит олиш билан боғлиқ бўлмоқда. Ҳатто, бўш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400