Избоскандаги бу поезд йўлини ҳар куни юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур

2018 йил 18 июль куни эрталаб Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ» – «Андижон 2» темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Ф. (2001 йилда туғилган) поезд остида қолиб кетган. Хабарларга қараганда, ўсмирнинг қулоғида қулоқчин бўлган ва келаётган юк поезди овозини эшитмаган.

Бу мудҳиш воқеа ҳақида батафсил ва аниқ маълумот ҳозирча расман тақдим этилмади. Лекин эътиборингизни бошқа ҳолатга қаратмоқчиман. Мазкур фожиа яна қайтарилмаслигига кафолат борми? Жавоби аниқ: ЙЎҚ! Чунки ушбу поезд йўлини ҳар куни камида юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур ва бошқа иложи йўқ.

Сабабини тушунтираман. Яна бир марта. Чунки бу муаммо жуда кўп кўтарилган. Яъни Избоскан маркази Пойтуғ шаҳридаги бозор масаласи ҳалигача ҳал бўлган эмас. Айнан шу муаммо бўйича алоҳида журналист суриштируви ўтказганмиз. Туман ҳокимлиги 10 кун ичида бир ёқлик қилишга ваъда берганигаям, мана, худо хоҳласа, 20 кундан ошиб қолди. Балки ҳаракат бошлангандир ҳам.

Хўш, муаммо нимада? Муаммо иккита: биринчиси, кийим бозори ва деҳқон бозори алоҳида жойлашгани, айнан кийим бозори худди шу темир йўл бўйида экани. Иккинчиси эса деҳқон бозорига олиб борадиган йўл фақат темир йўл орқали ўтгани.

Бозор рўпарасидаги темир йўл
Фото: «Xabar.uz»

Самарқанддаги Диана Еникеева фожиаси кузатилмагунча мажбурий меҳнат масаласи беэътибор қолаверган. Яъни кимдир қурбон бўлган. Андижонда ҳам балки мана шунга ишора бошлангандир. Ахир мутасаддилар ҳанузгача бозор масаласини ҳал қилишга панжа ортидан қарамоқдалар.

Хўш, бевақт ҳаётдан кетган 17 ёшли ўсмирнинг жони учун ким жавоб беради? У бола атайлаб ўзини поезд тагига ташламагандир. Тегишли мутасаддилар бир танасига ўйлаб кўрсин: ахир бу йигит поезд йўлини кесиб ўтаётиб ҳалок бўлди! Пойтуғ шаҳрида ҳар куни юзлаб одамлар ушбу темир йўлни кесиб ўтишдан бошқа чораси йўқ, чунки бозорга олиб борадиган бошқа йўл йўқ! Ё темир йўлни олиб ташлаш керак, ёки бозорни битта қилиб, унга олиб чиқадиган йўлни хавфсизлантириш лозим.

Қачондир мустақил равишда қарор қабул қиламизми ўзи? Ёки, албатта, кимдир қурбон бўлиши, ёхуд ҳукумат даражасига қадар чиқиши керакми? Наҳотки Андижон вилояти ҳокими ҳам бунга бефарқлик билан қараса?!

Йўқ, бу шундайлигича қолмайди. Энди бизда жамоатчилик назорати бор. Ҳурматли Избоскан аҳли! Ўз муаммоингизни ўзингиз ҳал қилишга киришасиз чоғи. Мутасаддилар мудрамоқда. Йўқса, яна қурбонлар бўлиши мумкин.

Манба: Xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда wi-fi тармоғидан фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш мажбурий бўлди

Фойдаланувчи ўз шахсини мобил телефон рақамлари орқали ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар (чипта, меҳмонхонадан рўйхатдан ўтиш маълумотлари) орқали тасдиқлаши ...

Қаерда ўқитувчилар энг кўп эъзозда?

Ўқитувчимисиз ва сизга ҳамма эҳтиром кўрсатишини истайсизми? У ҳолда Хитой, Малайзия ёки Тайванда дарс беришингизни маслаҳат берган бўлар эдик. Хитойда ўқитувчилик бутун ...

Кўк кит

Ҳамма ваҳимада... Бунга Сабаб “Кўк кит”, “Тинч уй“ каби ”Ўлим гуруҲлари”дир... Халқаро майдондаги янгиликларни кузатиб бораётган киши борки, ҳар икки хабарнинг бирида МДҲнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400