Самарқандда чақалоқларни ваҳшийларча ўлдирган жиноий гуруҳ устидан ҳукм ўқилди (видео)

Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган хусусий шифохона аниқлангани, ушбу шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан пуллашгани, сотилмай қолган гўдаклар эса қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилингани ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзбекистон» телеканалида шифокор Наргиз Санахонова ва унинг жиноий шериклари кирдикорларига бағишланган «Бир жиноят изидан» кўрсатуви эфирга узатилди.

 «Бир жиноят изидан» кўрсатувидан кадр.

«Uz24.uz» нашрининг хабар беришича, жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахонова Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари, 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари ва бошқа моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Мазкур иш бўйича Наргиз Санахонованинг қизи Эъзоза Санахонова ҳам судланган бўлиб, у битта эпизодда қатнашганлиги учун Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг ёши ва талаба экани, қарамоғида укалари борлиги инобатга олиниб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси билан 2 йилга синов муддати белгиланди.


Манба: Xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонда ер силкинди, ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 8 август куни Тошкент вақти билан соат 05:45да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлган. Магнитуда М=5,9. Чуқурлик ҳ=180 км. Эпимарказ Тошкентгача жанубий йўналиш бўйича ...

Ўзбекистонда шу кунга қадар таълим сифатини баҳолаш бўйича аниқ мезонлар бўлмаган

Ўзбекистонда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш бўйича янги мезонлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Тошкентда «Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш: Халқаро ...

Депутат нега интервьюдан бош тортди (ёхуд журналистни менсимайдиган депутат депутатми?)

Бундан роппа-роса бир ой олдин "Mulkdor" сайтида "Президентни маддоҳлардан асраш керак", деб номланган мақолам эълон қилингандан кейин ушбу мақолада тилга олинган ...