Интернетда танқид қилинган имом ишдан олингани тўғрисида маҳаллий нашр хабар қилди

20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкент шаҳрида жойлашган “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайтининг ёзишича, унинг ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом хатиби Абдукаримов Хусниддин Тожиддинович “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби лавозимига тайинланган.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг нима сабабдан лавозимидан озод этилганига аниқлик киритилмаган. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг расмий сайтида унинг ишдан олинганига оид хабар йўқ. Сайт қидирув хизмати “Одилхон қори Юнусхон ўғли” деган сўровга унинг “Гўзал хулқимиз билан ибрат бўлайлик”, деган мавзудаги маъвизасининг видеоёзувини чиқариб бермоқда.

Куни кеча баъзи Интернет нашрлар Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “номуносиб хулқи” ҳақида мақола ёритган эди.

kun.uzга кўра, Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз фаолиятини 1998 – 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом – хатиб вазифасидан бошлаган. 1999 – 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган. 2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом – хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом – хатиби бўлиб ишлаб келаётган эди.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр – оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган. Унинг энг машҳур китоблари “Кибрдан сақланайлик”, “Жаннат калити”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” ҳисобланади.

Ҳозирда унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида Muxlis.uz сайти фаолият юритиб келмоқда.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулистон соф савдо мчжга қарашли савдо комплекси тадбиркорлари аросат исканжасида

Наманган вилояти Косонсой шаҳридаги "Гулистон соф савдо МЧЖга қарашли Савдо комплекси"да фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашарканмиз, айни кунларда уларнинг ...

Фарғона вилоят ҳокими ақтўбе қурбонлари оилаларига кўрсатилган ёрдамни миннат қилди

“Эшитиб қўйинглар, тошлоқликлар! Яна бечора вилоятликлар 80 миллион сўм ҳомийлик қилишга мажбур бўлди. Ҳар бири учун 5 миллион сўмдан. Буни таъна қилиш учун гапираётганим ...

Тез тиббий ёрдамни бозорқӯм раиси берсин

Ўзбекистонда XXI асрда ҳам  аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати талаб даражасида эмас. Айниқса, вилоятларда, туман марказларида тиббий хизмат  кӯрсатиш замон талабига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400