Туҳмат балоси

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтаклангани ҳақидаги маълумотни рад этди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Asiaterra.info сайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг Жаҳонгир Умаровга нисбатан амалга оширилган ноқонуний ҳаракатлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган.

Asiaterra.info сайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг Жаҳонгир Умаровга нисбатан амалга оширилган ҳолат юзасидан шундай дейилади:

«Бизнинг фикримизча, мақолада келтирилган далиллар ва хулосалар шошилинч чиқарилган. Хабар қиламизки, жорий йилнинг 22 январь куни Умаров ишлайдиган офисда ўтказилган тезкор тадбирлар чоғида, унинг ёнидан умумий оғирлиги 10,22 грамм бўлган «кўкнори» гиёҳванд2лик моддаси аниқланган ва мусодара қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Дастлабки тергов давомида Умаровнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси, 2-қисми, а-банди бўйича белгиланди. Қўлга олиш чоғида эркакнинг танасида гематомалар ва тирналган излар аниқланган, бу қўлга олинган шахснинг ҳужжатли тушунтириши билан тасдиқланади.

Умаровнинг барча далиллари суд органлари томонидан белгиланган тартибда текширилади», дейилади хабарда.

Аммо, Жаҳонгир Умаровнинг операциядан кейинги ҳолати юзасидан ҳеч қандай маълумот берилмайди.

Жамоатчилик Жаҳонгир Умаровнинг соғлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан жуда ташвишга тушаётганлигини инобатга олсак,  ИИББ томонидан ёки адвакати ҳамда унинг яқинларидан у ҳақда тўлиқ хабар беришларини кутиб қоламиз. Тез кунлар ичида оиласи ва жамоаси ёнига қайтишини тилаб қоламиз!

Олимжон Тӯхтаназаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Kun.uz: ҳоким мактаб директорларини урди

Kun.uz таҳририятига Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеоси юборилди. (more…)

Ўғлини испанияга юбориб футболчи қилмоқчи бўлган тошкентлик аёл 35 млн сўмга куйди

Яккасарой туман ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган хусусий тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Яккасарой туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди. ...

Ўзбекистоннинг учинчи бош прокурори отабек муродов ҳам қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Отабек Муродов ҳам устозлари ортидан қамоққа олинди. Аввалига Рашиджон Қодиров, кейин Ихтиёр Абдуллаев ва ниҳоят мана Отабек ...