Фуқароликни пулга сотиб олиш мумкин бўлган 10та давлат

Иккинчи фуқаролик «бадавлат одамларнинг бойлиги янги рамзи»га айланди, – худди ҳашаматли уйлар, яхталар ва самолётлар каби, – дея ёзади Bloomberg.

«Агар сизда яхта ва иккита самолёт бор бўлса, кейинги нарсага Мальта паспорти айланади. Бу мақомнинг охирги белгиси. Бизда бир нечта паспортдан иборат тўпламни йиғишни истаган мижозларимиз ҳам бор», – дейди фуқаролик масалалари бўйича маслаҳатлар берувчи ва Фуқаролик сифати индексини тузувчи Henley & Partners компанияси президенти Кристиан Келин.

Баъзилар учун иккинчи фуқаролик хавфсизликнинг қўшимча ўлчовидир, дейди Келин. Улар ўз мамлакатларидаги турли ҳодисалардан ҳимояланишни истайдилар.

Дунёда фақат ўнта мамлакатда маҳаллий бизнес ёки кўчмас мулкка сармоя йўналтириб, тўғридан-тўғри фуқароликни олиш имкони бор. Улардан саккизтаси ХВЖ томонидан офшор зоналар, деб таснифланади. Бироқ, Келиннинг билдиришича, солиқ тўлашдан бош тортиш эҳтимоли кўпчилик харидорларга асосий омил эмас. Уларни кўпроқ мақом ва барқарорлик масаласи қизиқтиради.

Мисол учун, Австрия фуқаролигини олиш учун маҳаллий иқтисодиётга 23 миллион доллардан зиёд маблағни инвестиция сифатида киритиш керак. Шу билан бирга, фуқаролик бериш Австриянинг махфийлик бўйича қонунчилигига тўғри келади, шунинг учун у ҳақда ҳеч қандай маълумот эълон қилинмайди ва бошқа давлатлар хабардор этилмайди.

Австрияда капитал ўсишига солиқ ставкаси рўйхатдаги энг юқори ўринлардан бирида – 28%. Кипрда ставка 20% даражасида, Малтада 12%га тенг, Туркияда эса 35%. Сент-Китс ва Невисда капитал ўсишига солиқ ноль даражада, паспортни эса 60 кундан кам вақт ичида олиш мумкин.

Фуқароликни олиш учун мамлакат иқтисодиётига қанча сармоя киритиш керак:

•  Австрия — $23,7 млн.
•  Кипр — $2,4 млн.
•  Мальта — $1,1 млн.
•  Туркия — $1 млн.
•  Вануату — $226,5 минг.
•  Гренада — $208,3 минг. Давлат Миллатлар ҳамжамиятига киради, Гренада паспорти 141 давлатга визаси бориш ҳуқуқини тақдим этади.
•  Сент-Китс ва Невис — $150 минг.
•  Сент-Люсия — $100 минг.
•  Доминика — $100 минг.
•  Антигуа ва Барбуда — $100 минг.

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиядан айрим давлатларга пул ўтказмалари миқдори чекланди

 Россияда ишлаётган бир неча йирик пул ўтказиш тизимлари бир қатор Осиё мамлакатларига жўнатилаётган пуллар миқдорини чеклади. Бу ҳақда  “Sputnik” сайти “РИА Новости”га ...

Украинада жасадлар сони ортиб бормоқда

Украина пойтахти Киев ҳудудида содир бўлган Россия ҳаво ҳужумлари натижасида ер билан яксон қилинган Бородянка вайроналари остидан яна 7 нафар тинч аҳолининг жасади топилди. ...

Хитой ҳарбий мудофаа харажатларини оширди

Хитой ҳукумати 2022-йилда миллий мудофаа харажатларини 7,1 фоизга ошириб, 1,451 триллион юанга (229 миллиард доллар) етказмоқчи. “Хитойда миллий мудофаа харажатлари 7,1 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400