Қирғиз-тожик чегарасида ҳодиса юз берди

Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари икки мамлакат чегарасида 20 июль куни юз берган ҳодиса, юзага келган можаро томонларнинг учрашуви ва музокаралар туфайли зудлик билан бартараф этилганини тасдиқлашди.

Қирғистон чегара хизмати баёнотига қараганда, 20 июл куни Тожикистоннинг Ворух анклави орқали ўтувчи Кишемиш – Оқсой транзит йўлида қўшни давлат чегарачилари шу ҳудуддан ўтаётган ҚР ДЧХнинг икки нафар ҳарбий хизматчисини ва икки фуқарони қонунга зид равишда ушлаган.

Қирғизистон Давлат Чегара Хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, ушлаш вақтида тожик чегарачилари ўзларини тажовузкорона тутишган ва Қирғизистон чегачиларидан бирига енгил тан жароҳати етказишди. «Зудлик билан Қирғизистонинг Боткен йўналиги бўйича чегара вакилари ва Тожикистоннинг Сўғд йўналиши бўйича чегара вакиллари иштирокида музокоралар бўлиб ўтди, унда қирғиз томони Тожикистон ҳарбий хизматчиларининг нотўғри ҳатти ҳаракатларини таъкидлашди. Музокаралар якуни бўйича қўлга олинган Қирғизистон фуқаролари ва чегарачилари қирғиз томонига топширилди. Учрашув давомида Тожикистон чегара хизмати вакили ўз харбийларининг ҳатти харакатлари учун кечирим сўради», -дейилади хабарда.

Шу билан бирга Сўғд вилояти чегара бошқармаси вакили баёнот бериб, қирғиз чегарачилари ва Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи аҳолиси томонидан “навбатдаги иғвога уриниш” бўлганини ва бу иғво зудлик билан учрашув ва музокаралар орқали бартараф этилганини маълум қилди. Ворух қишлоғида яшовчи Саидакбар Сафаровнинг Радио Озоди (“Озодлик” радиосининг тожик хизмати)га айтишича, Оқсой қишлоғи аҳолиси ва қирғиз чегарачилари ворухликларга ўз далаларида ишлашга рухсат бермаган, уларнинг фикрича, бу дала баҳслидир, шу сабабли ўртада можароли вазият юзага келган. “Ҳодиса жойига тожик чегарачилари ва милиционерлар етиб келди. Улар тўрт нафар қирғиз чегачиларини қўлга олди, кўп ўтмай улар томонларнинг музокораллари туфайли озод қилинди. Можаро куч ишлатилмасдан бартараф этилди” , — дея таъкидлади суҳбатдош.

Тожик-қирғиз чегасининг умумий узунлиги 976 километрни ташкил қилади, шундан 504 километри шу кунга қадар делимитация ва демаркация қилинган. Қолган участкалар бахсли дея кўрилади, шу сабабли ҳам икки ўртада тез тез можаролар юз бериб туради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳром ашрафханов пенсия жамғармасининг директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига Ашрафханов Баҳром Баҳодирович ...

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. бу хорижлик сайёҳлар кўз ўнгида юз берди

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. Бозор маъмурияти ходимларининг билдиришича, ушбу ҳолат сотувчиларнинг маҳсулотларни ўзига белгиланган савдо ...

Ўзбекистон марказий банки юз минг сўмлик банкнотани муомалага чиқарилишини расман эълон қилди

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.  Йирик номиналдаги банкнота ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400