Олмаотада икки автобус тўқнашган пайтда 18 киши жабрланди

22 июль, якшанба куни Олмаотадаги Қурманғози ва Дўстиқ кўчалари кесишган жойда иккита йўловчи ташувчи автобус юзмаюз тўқнашиб кетди. Натижада 18 киши касалхонага етказилди.

“2018 йил 22 июль куни Тиббий тез ёрдам станциясининг пультига ЙТҲ ҳақида чақирув келиб тушди, воқеа жойига 10 та тез ёрдам бригадаси жўнаб кетди. 18 киши турли хил жароҳат, эзилиш ва тирналишлар билан шаҳар клиникаларига етказилди ва мурожаат қилиб келди”, – деб Олмаота соғлиқни сақлаш бошқармасининг сўзларидан ҳавола келтиради маҳаллий ОАВ.

Оқибатда тўрт киши касалхонага ётқзилган, 18 нафар жабрлангалар орасида уч нафар бола ҳам бор. Дастлабки тахминга кўра, ҳайдовчилардан бири автобусни тўхтаб туриш тормозига қўйган, бироқ у ўзўзидан тоғдан пастга қараб эниб кетган ва йўловчилари бор бўлган автобусга келиб урилган.

Олмаота ва Қозоғистонда жамоат транспорти билан авариялар, умуман олганда, мунтазам равишда рўй бериб туради. 2017 йилда автобус ва йўлтанламас автомашина тўқнашуви натижасида 17 киши жабрланган эди. 2017 йил августда Уральскда иккита автобуснинг тўқнашуви шаҳар ичида қатнайдиган йўловчи транспортидаги энг йирик авария бўлган – ўшанда 58 киши жабрланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбоевнинг қизи ва куёви – forbes версияси бўйича бадавлат қозоғистонликлардир

Қозоғистон президентининг ўртанча қизи Динара Кулибаева ва унинг эри Тимур Кулибаев Американиннг Forbes журнали томонидан эълон қилинган миллиардерлар рўйхатида 194 та ...

Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди

8 апрель куни 10:30 да Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz" Сурхондарё вилояти ИИБ шаҳар ички ишлар бўлимига асосланиб ёзмоқда. Фавқулодда ...

Ўзбекистон ақш ғазначилик облигацияларини харид қилади

Ўзбекистон ўзининг валюта резервлари таркибида олтиннинг улушини қисқартиради ва АҚШнинг ғазначилик облигацияларини харид қилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, молия вазири ...