Агар халқ қашшоқ бўлса…

Ўзингиз ўйлаб кўринг… Инсоният тарихида диктатурага асосланган тизимларда нима учун халқ қашшоқ бўлган, хаттоки катта табиий бойликларга эга мамлакатларда ҳам?

Бу давлатни раҳбар шахс ва унинг командасининг онгли сиёсатими  ёки бошқарув услубининг самараси йўклигининг натижасими? Менинимча униси ҳам, буниси ҳам…

Биринчи сабабни таҳлил қилиб кўрайлик… Қашшоқ халқ итоаткор бўлади… ўз  манфаатларини кўзлаган ҳолда, уни амалдорлар истаган йўлига йўналтириши, унинг меҳнатидан ошкора ва пинҳона осонгина ва бехавотир фойдаланишлари мумкин. Шу боис диктаторлик тизимларда коррупция авж олади… Куч ишлатиш органларидан фойдаланиб, оммавий қўрқув муҳитини яратиб ,миллий ғурурни ҳам, шахс ғурурини ҳам осонгина синдирса бўлади, агар халк қашшоқ бўлса…

Диктатуранинг энг оғир асоратларидан бири –  инсон ихтиёрини, ўзлигини паймол қилиб, уни итоаткор, ўз фикрини баён қилишга журъат қила олмайдиган, фақат яшаш учун минимал имкониятлар берилгани учун шукроналар айтиб, рахбарларга рахматлар айтиб, кун қўриш  куникмасига одатланган кишини шакллантиришидир. Ушбу кўникмалардан холис бўлиб, ўз хуқуқ ва имкониятларини англаб, ўз манфаатларидан келиб чикиб, харакат қилишга қодир бўлиш учун инсон шахсга айланиши керак. Бунда  бирон моддий бойликларга эга бўлиш асосида , буйруқ берувчи, куч ишлатиш органларини ишга солиб, қўрқитиб ўз ихтиёрига бўйсундирувчи ХЎЖАЙИНДАН халос бўлиб,  ишлаб чиқариш воситалари, мехнати махсулотига ўзи эгалик қилса, шундагина инсон ШАХСГА айланади.

Жамиятда сўз эркинлиги қарор топиши, демак инсоннинг ( фермернинг, тадбиркорнинг… хаммамизнинг) ШАХСга айланишимизга боғлиқ. Хусусий мулк, мулкдорлар ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши, ерни фермерларга бериш бизнинг аграр мамлакатда бирламчи ахамиятга эга.

Мамлакатга  инвестициялар оқими кўпайиши, интенсив иқтисодий ривожланиш шу асосда жадаллашади. Бусиз демократик дунёкарашни шакллантириш, демократик жамият яратиш амри маҳол. Барча ислоҳотлар мавжуд диктатура шароитига мосланган СИСТЕМАни бироз пардозлаш билан чекланиб колаверади. СИСТЕМАНИ фақат ўз манфаатларини, хуқуқларини химоя қилишга қодир мулкдорлар синфини шакллантириш,  уни миқдор ва сифат жиҳатдан ўстириш натижасида емириш, “демонтаж” қилиш мумкин.

Демак, мулкдорлар синфининг шаклланиши шахс эркинликлари билан боғлик барча демократик тамойилларни хаётга тадбиқ қилишга, демократик жамият яратишга нафақат моддий, балки маънавий ҳам замин яратади.

Муаллиф: Гулсара Ширматова

Манба: “Фейсбук”даги “Ш. Мирзияевга ватандошлар таклифлари” саҳифаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда онаси ва укасини ўлдирган 17 ёшли қотилга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида онаси ва 5 ёшли укасини ўлдирган коллеж ўқувчиси О.А. га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда ...

Латифанинг давоми ёҳуд “чаласавод” журналист!

Афанди телевизор кўриб ётган экан. Қўшни хонадан кампирининг овози эшитилибди: - Обор отангга, отанг қарасин! Эшикочилиб, бешик кўтарган келини кўринибди. - Отажон, уйда ёғ ...

Ўзбекистон бу йил яна евробондлар чиқариши мумкин

Ўзбекистон февралда евробондлар чиқаришни муваффақиятли бошлаганидан сўнг бу йил яна бир марта долларда еврооблигациялар чиқарган ҳолда жаҳон бозорига йўл очиши мумкин. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400