“Ҳайратдаман”- Севдора Латипова

Азизлар, бугун ҳайратларим “дод” деб юборди…Ўзингизга маълум бўлган “ҚАБРДАН КЕЛИБ УЙ СОТГАН АЁЛ” мақолани давомини 25-июл куни бўлиб ўтадиган СУД дан кейин ёзишга ваъда берган эдим.

Суд соат 14:00 да бўлиб ўтиши керак эди. ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ФУҚОРОЛИК СУДИга Шермуҳаммедов Муҳаммад, Шермуҳаммедова Раъно аялар билан соат 13:30да етиб келдик. Суд минг афсуски, 18: 45 да бошланди…

Ҳақиқатан, ҲАЙРАТДАН дод дедим. Лол бўлиб қолдим!!!

Ишонасизми? Суд 10 дақиқа давом этди холос….

Суд раиси Муллабоева Гўзал, судья Абдураҳмонов Зафар, Абдуаъзимов Равшан, прокурор Х Исмадияровлар иштирокида бўлган суд ҳақиқатан ҳайратланарли ўтди…

1 – Суд раисаси Муллабоева Г Давлат тилимиз бўлган ЎЗБЕК ТИЛИни “қалпоқ” қилиб қўяр экан…

2 – Чарчоқдан гапиргиси келмай ўтиришган судьялар, Прокурор жаноблари “оғзини ҳам очишгани йўқ” гўё инсон тақдири эмас, оддий “тамоша”дек бефарқ. Тез-тез хукм чиқаришса бўлди…

3 – Энг Ҳайратланарлиси- фақат Хасанова Насиба, Хасанов Аъзам тингланди холос…Давогар Шермуҳаммедовларни оғзини ҳам очиришмади…

Яна бир гап. Менимча Г. Муллабоева материал билан умуман таниш эмас. Суддан олдин қўлига олган бўлсалар керак?.. Негаки, воқеаликни умуман англаб етмаган холда, давогар М. Шермуҳаммедовга қўпол оҳангда савол бердилар. Жавобини кутиб ўтиришга вақтлари бўлмай, Насиба Хасановага ўтиб кетдилар…Гувоҳ сифатида чақиртирилган Раъно Шермуҳаммедовани умуман оғизларини очирмади. Шўрлик шифохонадан келган эди…

“Шермуҳаммедова Иқбор 1994- йили оламдан ўтган одам 1996-йили Қабрдан келиб уйни ўзига тегишли қисмини сотяпти… “

Муҳтарам Гўзал Муллабоева хоним буни ўқиганлари ҳам йўқ… Фақат собиқ ҳамкасби юрист-адвокат Хасанова Насиба ва унинг ўғлини тингланди, улар хоҳишини сўралди. Ваҳоланки, ариза Шермуҳаммедов томонидан берилган эди…

Диққатингизни қуйидаги холатга қаратишингизни сўрайман:

18-май 2018-йилда бўлиб ўтган Занги ота тумани Фуқаролик судида давогар М. Шермуҳаммедовга “давоингизда озгина англашилмовчилик бўлибди. Онангиз номида бўлган  3/2 қисмини бекор қилишни сўраб, нотўғри даъво аризаси киргизибсиз. Сизни Судга берган қонуний, далил-исбот ҳужжатларингиз 3/2 қисмини бекор қилишга эмас, 3/2 қисмини ҳақиқий эмас деб топишга лойиқ” деганлар.

“Яна Вилоят Судига мурожаат қилиб, тўғри даъво аризаси билан бирга Занги ота тумани ИИБ Тергов бўлимининг  (Давлат Нотариусини айбдорлигини тасдиқловчи) қарорини илова қилсангиз тўғри даъво бўлади” дея бир неча қонун ҳимоячиларини тавсияси олинган эди.

Аммо Тошкент Вилоят Суди (бечораларни иши кўплиги учун) материални ўрганиб кўриш тугул, ўқишга ҳам вақти бўлмай, ким даъвогар, ким айбдорлигини ажрата олишмай, (Суд раисасини ўзбек тилини билмаслиги панд берди шекилли?)  “Қарор ўз ўрнида қолсин” деган хукм чиқарди. Шўрлик ёшгина Прокурор нима эканини англаб, англамай, астагина тасдиқлаб қўйди…

Мана сизга “БУЮК” Судьяларимиз!!!

Яна бир энг дахшатлиси! Суддан чиқиб кетишда Аъзам Хасанов:” Ҳа, божа, айтдик-ку, Судьялар ўзимизники деб…”Бузоқни югургани сомонхонагача” дея кулиб-кулиб кетишди…

Муаллиф: Севдора Латипова

Муаллифнинг “Фейсбук”даги саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда йил бошидан буён жиноятлар оқибатида 330,8 млрд сўм зарар етказилган

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни аниқлаш ва ундириш чоралари кўриб ...

Мирзиëев электр ва газ учун ҳақ ундирадиган “полиция” тузди

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро ...

“янги қӯйлиқ” маҳалласи аҳлининг қувончи узоққа чӯзилмади

Жорий йилнинг ёз ойида Тошкент шаҳар Миробод туманидаги "Янги Қӯйлиқ" маҳалласи ҳудудида кенг кӯламли ишлар бажарилди. Кӯп қаватли уйлар олдидаги асосий йӯллар асфальтланди, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400