Тожик ўсмирлари ИДга қўшилиш чоғида Афғонистон билан чегарада ушланди

Тожикистон-Афғонистон чегарасида 25 июль куни Афғонистон ҳудудига ўтишга уринган Душанбеда истиқомат қилувчи тўрт нафар ўсмир ушланди, дея хабар берди Тожикистон президенти ҳузуридаги гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишига қарши кураш Агентлигининг Кулоб минтақаси бўйича ваколатхонаси.

17-18 ёшлардлаги ўсмирлар Афғонистонга ўтиб, у ерда “Ислом давлати” (ИД) террор гуруҳи сафларини тўлдириш ниятида бўлганликларини тан олишди.

Уларнинг тўртталаси ҳам биргаликда пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқишган, икки нафари Душанбеда, яна бири эса Шамсиддин Шохин туманида, бошқаси эса Жирғатол туманида туғилган. Тожикистон президенти ҳузуридаги гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишига қарши кураш Агентлигининг Кулоб минтақаси бўйича ваколатхонаси раҳбари Муҳаббат Абдуллозоданинг айтишича, ўсмирлар бир неча бор чегарага келиб Панж дарёси орқали ўтиш учун қулай бўлган жойни ўрганишган.

Афғонистон билан умумий чегараси 1400 километр бўлган Тожикистон ўзининг жанубий чегараларида қуролли гуруҳларнинг тўпланиб бораётганидан хавотир билдирмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 12 май куни баёнот бериб, “Ислом давлати” Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраганидан кейин ўнлаб тожик жангарилари Афғонистонга ўтганини, бу ерда террор ташкилотлари сафларига қўшилганлигини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва қирғизистон тенг ер майдонларини ўзаро алмашади

Фото:© Flick Ўзбекистон ва Қиғизистон тенг бўлакли ер майдонлари билан алмашади, бу ҳақида томонлар чегарани делимитация қилиш жараёнида келишиб олишган, деб хабар қилмоқда ...

Энди ўзбекистонда маҳкумларга ҳам пенсия берилади

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинланади. Сенат 21-ялпи мажлисида сенаторлар шу ҳақдаги ...

Назарбоев норозилик намойишлари атайлаб уюштирилганини айтди ва тўқаев билан келишмовчиликни инкор этди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев январь ойи бошида бошланган тартибсизликлар тўғрисида мурожаат қилди. Унинг видеомурожаати 18-январь куни Президент ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400