Халқ таълими вазири мактабларда коррупция мавжудлигини тан ол

Ўқитувчилар ойлигининг озлиги мактабларда “майда коррупция” ривожланишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Янги давр” ахборотдастурига интервью берган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Унга кўра, бугунги кунда ўқитувчининг иш ҳаққи республика миқёсидаги ўртача иш ҳақининг 79 фоизига, энг кўп иш ҳаққи миқдорининг 50 фоизга аранг етмоқда.

“Узоқ йил давомида тизимли равишда ойликларнинг пастлиги, мажбурий меҳнат, турли йиғимлар ҳисобига шунақа йўлга ўтиб қолинди. Мен уларни оқлаш ниятим йўқ, майда коррупция ҳолатлари жуда кенг авж олиб кетган”, – деди вазир.

Шерзод Шерматов
Шерзод Шерматов

Мухбирнинг: “Шу йилдан бошлаб ремонтга деб ҳар ойда йиғиладиган пул, мактаб директори фондига йиғиладиган пуллар йиғилмайди, деб айта оласизми? деган саволига , вазир: “Айта олмайман, сабаби, мен 580 мингта одамнинг орқасидан 580 мингта назоратчини қўя олмайман. Бунинг учун янгича тизм қилиш керак”, деб жавоб берди.

Вазирга кўра, айни пайтда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг ойлик маошларини ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 1 миллион 609 минг 100 сўмни ташкил қилгани тўғрисида хабар берган эди.

Соҳалар бўйича ҳисобланганда, энг оз иш ҳақини соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ишловчилар олади. Статистика қўмитасининг ҳисоботида таъкидланишича, бу соҳа вакилларига номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 миллион 58 минг 500 сўм. Бу ойлик 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 16,8 фоизга кўпдир, бироқ Республикадаги ўртача иш кўрсаткичидан 34,2 фоизга камдир.

Манба: Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди порахўрлардан олинган пул мактаб қурилишига сарфланади

Бу ҳақда бугун, 6-февраль куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳридаги № 69 ва № 12 мактабларининг ўқувчилари билан учрашуви чоғида маълум қилди. «Ўтган ...

“cекундига 1 мегабит учун тўлаяпман, лекин тезлик 10 баробар секин”

  "Мен Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлоғиданман. Бизларда деярли ҳамма "Ucell"дан фойдаланади. Бироқ, "Ucell"нинг 3G интернети умуман ишламайди. Шунинг учун ...

“сувчи маҳалласида сув йўқ!”

  "Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бўламан. Сувчилар маҳалласида яшайман. Онам, касал жигарлари сабабли, оғир иш қила олмайдилар. Мен эса ҳомиладорман. Бизда сув ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400