Латвиялик депутат Россияни бир нечта қисмларга бўлиб ташлашни таклиф қилди

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс
Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс

“Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади”, – деб хулоса қилган Кирштейнс

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс “Россияни бир нечта қисмларга бўлаклаб ташлаш” зарурати ҳақида маълум қилди. Сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Твиттерида ёзган, деб хабар беради РИА Новости.

Латвиялик депутатнинг фикрига кўра, бундай чора унинг мамлакати ва Европа ҳотиржамлиги учун зарур.

 

“Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади”, – деб хулоса қилган Кирштейнс.

Сиёсатчи бу фикрни Собиқ Иттифоқ гимнининг экстремистик вариантини таклиф қилган ёзувчи Владимир Войновичга бағишланган постга изоҳ тарзида қолдирган.

Войнович шанбага ўтар кечаси 85 ёшида юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Ёзувчи ўзининг “Аскар Иван Чонкин ҳақидаги трилогия”, “Москва 2042” асарлари орқали танилган.

Латвияда Россияга қарши шиорлар кўп маротаба жаранг топган. Шундай бўлса-да, бир қатор латвиялик сиёсатчиларнинг таъкидига кўра, Латвия ташаббуси билан ёмонлашган Рига ва Москва муносабатларининг ҳозирги ҳолати фақатгина Ригага зарар келтирмоқда.

Манба: Спутник

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона политехника институти талабаси ўзини осиб қўйди

Бугун, 4 март куни Фарғона Политехника институти Қурилиш факультети 2-босқич талабаси Н.нинг осилган ҳолдаги жасади институт ҳудудидаги дарахтга осилган ҳолда топилган. Бу ...

Иибб ходимлари ўз истакларига ўзлари қарши чиқишяпти

Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида 41 қоидабузарлик аниқланган. Жумладан, 13 ҳолатда автомобилга ўрнатилган газ баллонининг муддати ўтган, 7 ...

Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда — юнисеф

Ўзбекистонда беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи неонатал давр -ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлмоқда. Уч асосий сабаб — барвақт туғруқ, асфиксия ва инфекциялар. ...