Баткен вилоятида 20дан ортиқ авиабомба топилди

«Қирғизистонда ёз ойининг бошланишидан буён 1950-йиллари ўтган авиацион машғулотлардан сўнг қолган 20дан ортиқ авиабомба топилди»,- деб Қирғизистон Генернерал штаби saat kg сайтига хабар берди. Маълумотда, снарядларнинг барчаси Баткен вилоятидан топилган.

 «Текширув ишлари Ак-Турпак ҳудудида (Янги-Ер, Минг-Чинор, Ёш-Тилек қишлоқлари) олиб борилди. Икки ой ичида саперлар 40 минг квадрат метрни текширишган. Натийжада 20дан ортиқ ФАБ-100 русумидаги  авиабомба топилди»,-деб айтилмоқда.

Генерал штаби бомбаларни қидириш ва зиёнсизлантириш ишлари жазирама иссиқда олиб борилаётганини таъкидламоқда. Қидирув ишлари октябрнинг сўнгида якунлаш режалаштирилган.

Бўлишинг: