Хитойда дафн маросимларини тақиқлаш ва тобутларни йўқ қилиш бошланди

 

Хитой жануби-шарқидаги Сзянси провинцияси расмийлари ер ресурсларини сақлаб қолиш мақсадида «фақат кремация» сиёсатини жорий этиш бўйича чоралар кўра бошлади. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар қилди, деб ёзади «TengriNews.кз».

Расмийлар маҳаллий аҳолидан тайёр тобутларни зўравонлик билан мусодара қилиб, вафот этганларни дафн этишдаги анъанавий маросимларни тақиқлай бошлади.

Провинция бўйлаб кўплаб шаҳарлар расмийлари жорий йилнинг сентябрига қадар «фақат кремация» сиёсатини амалга ошириш муддатини қўйган.

 


Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар ва видеоларга кўра, Хитойда ўтган дам олиш кунлари Ганчжоу, Сзян ва Ичун шаҳар округларида маҳаллий аҳоли уйларидаги тобутлар мансабдор шахслар томонидан куч билан мусодара этилган.

 


Ёғоч тобутлардан ҳосил бўлган улкан тоғ экскаваторлар томонидан йўқ қилинган. Кекса кишилар тобутларни сақлаб қолишга уриниб, уларга ётиб олганлиги таъкидланмоқда.

Мансабдорлар нафақат тобутлар, балки бошқа анъанавий маросимлар, жумладан, қабр тошлари ва қоғоз пулларни ҳам тақиқлаган.

Манба:Дарё

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“банклар туфайли ягона ўғлимнинг ўқиш пулини тўлай олмаяпман”

  "Мен ёлғиз онаман. Уч ой олдин ўғлим Япония университетларидан бирига интернет орқали имтиҳон топшириб, ўқишга қабул қилинди. Ёлғиз ўзим ўғлимни катта қилганман. Ёлғиз ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...

Тожикистонда рашк туфайли эркак хотинини шафқатсизларча ўлдирди

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти тергов идоралари Хамадони тумнида истиқомат қилувчи Арус Раззақовани шафқатсизларча ўлдирилишини тергов қилмоқда. Аёлни куни кеча ...