Хавфли флешмоб: Юлдуз Усмоновага чора кўриладими

Фото: Sputnik

 

Kiki Challenge флешмоб иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатлари йўл ҳаракати қоидаларига зид деб таъкидлади, Sputnik таҳририятига Тошкент шаҳар ИИББ вакили

Kiki Challenge флешмобида иштирок этиш инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин, деди Sputnik мухбирига Тошкент шаҳар ИИББ вакили.

Флешмобнинг моҳияти шундаки, бунда америкалик қўшиқчи Дрейкнинг In My Feelings қўшиғига рақсга тушиб, ҳаракатларда юрак уришини тасвирлаш керак. Бу рақсни кўпчилик ҳаракатланаётган машинадан чиқиб амалга оширади.

Тошкент ИИББ маълум қилишича, йўл хавфсизлиги ҳаракати қоидаларига кўра, машина ҳаракатланаётган вақтда тана аъзоларини (қўллардан ташқари) машина салонидан чиқариш тақиқланади.

Kiki Challenge от Юлдуз Усмановой
Хавфли флешмоб: Юлдуз Усмонова

Бундан ташқари, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, агар бу хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлмаса, пиёдалар йўл қисмига чиққанда, у ерда туриб қолиши ёки тўхташи мумкин эмас.

Йўловчилар тротуар ёки йўл чеккасида машинага чиқиш ва тушишни транспорт воситаси тўлиқ тўхтагандан сўнг амалга оширишлари зарур. Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда машина эшигини очиш тақиқланади.

Хавфли флешмобда ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди. Тошкент ИИББ таъкидига кўра, санъаткор бу рақсни Ўзбекистон ҳудудида амалга оширмаганлиги учун уни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги бўйича жавобгарликка тортиб бўлмайди.

 

Манба:Спутник

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда имомларга текинга уй-жой берилади

Имомларга ва мусулмонлар диний идорасининг уй-жойга муҳтож ходимларига намунавий уйлар бепул берилади. (more…)

Чинакам сардорлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та ...

Давлат халқдан қонуний пул йиғмоқчи

Сўнги пайтлардаги тенденцияни сезяпсизларми? Ҳар бир соҳада давлат халқдан легально қонуний пул йиғмоқчи. 7 ёшга тўлмаганларни мактабга жойлаш пулли, институтга хужжат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400