Уй-жой кодексига ўзгартиш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 32-моддасига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартишлар:

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 32-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек, мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг хотинлари (эрлари) агар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзоси деб тан олинишлари мумкин”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Манба:«kun.uz»     

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визаларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинмоқда Бу ҳақда Туризмни ...

Ўзбекистон-тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказилди

2019 йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон ...

Ўзбекистоннинг 20 йиллик омбудсмани ишдан бўшатилди

15 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманни сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400