Тозаликга эътибор – инсонга ҳурмат!

Фото:© Sputnik / Karen Yepremyan 

Дарҳақиқат тозалик одамлар орасида катта аҳамиятга эга эътибордир. Яқин кунларда Мангистауга карай поездда оилавий саёҳатга чиққанимизда поезд Қозоғистон республикаси Бейнеу туманида роппа-роса 8 соат танаффусда турди. Кун иссиқ, Бейнеу темир йўлида “тупик” деб номланган жойида 8 соат давомида фақат маиший чиқиндиларга тўлиб кеткан манзарини томоша қилишга мажбур бўлдик. Бу ерда соатлаб поезд юришини кутиш нақадар қўрқинчли ва жирканчли эди.

 

Албатта қаттиқ сўзлар билан бу ерни тарифлаганим учун ҳаммадан узр сўрайман. Лекин 21-асрда ривожланган мамлакатлар сафида бўлиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилаетган Қозоғистон республикаси кўп жойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бормокда.. Лекин Бейнеу тумани темир йул бўйларида биз бу ободликни афсуски кўрмадик.

Халқимизда “Тозалик – саломатлик гаровидир” деган ҳикматли сўзни шу жойларга тахтага ёзиб кўйишни истайсан. Махаллий раҳбариятнинг бу ерларга эътиборсизлиги ҳар кимни хайратга солади. Тавба.. шу даражада кўп чиқиндиларни ўз вақтида йиғиб, қайта ишлашганида инсон табиятга яхши мунособатини кўрсатган бўларди.

 

Айниқса, поездда биз билан бирга чет эллардан келаётган туристлар (Қозоғистондан Ўзбекистонга) маиший чиқиндилар тўлган бу “чиройли” манзарани кўриб юраги орқага тортган бўлса керак, шу жойга етиб келишига қадар, яхши кайфияти бирданига тушкин холга ўзгарди. Буни  фақат мен эмас, поезддагилар ҳам пайқашди. Биз ҳар куни тонгда уйқудан уйғониб, яхши ниятлар билан янги кунимизни бошлар эканмиз. Ўз мақсадларимизга эришиш йўлида меҳнат қилиш билан бирга кундалик тозаликка ҳам эътибор қаратишни унутмаслигимиз керак. Майли биз ўз ватанимизда бўлайлик, майли ўзга юртда юрайлик – ҳеч қачон озодалик, тозалик коидаларига риоя қилишни эсдан чиқармаганимиз мақул. Чунки “ЕР- УМУМИЙ УЙИМИЗ” келажак авлодларимизга табиятимизни соғ ва чиройли холда, инсонийлик фазилатларимиз билан ўрнак бўлайлик!

 

Лаззет Есемуратова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ота-оналар фарзандларининг ўқишга рўмолда қатнаш ҳуқуқи учун судлашмоқда

Уральск шаҳри 7- ва 37-сонли умумий таълим мактаблари кичик ва ўрта синфларининг тўрт нафар ўқувчи қизларининг ота-оналари уларнинг қизларини машғулотларга киритишларига суд ...

Президент портали хўжакўрсинга ишламоқда

2018 йил 24-cентябрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Низомий кўчаси 3-а уйда яшовчи Саидахон Бердибоева исмли аёл уй-жой масаласида Президент порталига мурожаат ...

«қизларимдан энг бўлмаса бири қолса бўларди». зангиотадаги фожианинг оғир нидоси

Янги йил арафасида Зангиота туманидаги «Ўрикзор» маҳалласида ис гази туфайли 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган 5 нафар қиз вафот этди: икки ака-ука ва бир сингилнинг фарзандлари... ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400