Муаммоларимиз сасиб чиқа бошлади

25 йил бутун дунёга ёпилганимиз, муаммоларни яширганлигимиз натижаси энди муаммолар барча бурчакдан сасиб чиқиб бошлади. Юксак маънавият, менталитет, миллийлигимиз каби ҳавойи туйғуларга шу даражада берилиб кетдикки, бугун бу гапларни эшитган одамни энсаси қотади. Ҳали-ҳануз юксак маънавият байроқ қилиб юрганлар жамиятни булғашда давом этишяпти.

Яқинда битта телеканални суд қарорисиз ёптирган, бошқа бирини жаримага тортган, жаҳон киноси шедеврларидан бирини “запрет“га тиқдирган хам маънавиятчилар бўлади. Маънавиятчилар шу даражада бўлиб кетишдики, энди барча эркинлик бор жойни маънавият ёки менталитет байроғи билан буға бошлашди. Улар ҳамма бир хил фикрлайдиган, ҳамма бир хил яшайдиган жамиятни орзу қилишади, Оруэлни ўша машҳур асаридаги жамиятни. Улар ҳамма қанақа кийиниши керак, нима ейиши, нима ичиши керак, нима ўқиши, нима кўриши керак, умуман олганда ҳар қадамингизни чизишга ҳаракат қилишади. Ҳар замонда ваҳима қилиб ФФФ назариясига ўхшаган сохта назариялар билан сизни қўрқитиб ҳам қўйишади.

Аслида, миллатнинг келажаги, уни тараққиёти эркинликда, фикрлар хилма-хиллигида эканлигини тарих бир неча маротаба кўрсатди.

Келинг, бизни юксак маънавият, буюк менталитет хақида оддий муаммо орқали юзингизга ойна тутиб кўрай. Яқинда маънавиятчилар бизни қўрқитадиган “чириган ғарб“да бўлиб келдим, шаҳардан нарида, ҳатто чекка қишлоқлардан узоқ ўрмонлар ичида ҳам ҳожатхоналарнинг тозалигини кўриб одам қойил қолади. Ўша бизга олабўжи қилиб кўрсатиладиган чириган ғарбда ҳар ким бошқа шаҳснинг шаҳсий ҳаётини, эркинлигини ҳурмат қилиб яшаб юрибди, улардаги тозалик оддий шу хожатхона оркали кўринади.

Энди узимиздан гапирсам. Офисим Тошкентдаги энг зўр бизнес-марказларидан бирида жойлашган. Марказга асосан Тошкентнинг пули бор, қиммат нарсалар харид қиладиган элитаси қатнайди. Бу ерда ҳожатхоналар этажлар учун умумий қўйилган. Ҳожатхоналарни бор йўғи 700 минг сўм маошга ишлайдиган аёллар тозалашади. Афсуски, мана шунақа элита қатнайдиган бизнес марказида ҳам пешинга бормасдан ҳожатхоналарнинг аҳволига қараб бўлмайди. Бечора аёллар бир кунда ҳожатхонани бир неча маротаба тозалашга мажбур бўлишади.

Пойтахт марказидаги элита қатнайдиган бизнес марказидаги ҳожатхонани аҳволи шу, бозорлар, энергия шахобчалари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Мана бизни юксак маънавиятли одамлар, маъна бизни бошқаларни меҳнатига бўлган ҳурматимиз.

Биргина шу ҳожатхона муаммосини ўзи бизни юзимизга ойна бўлиб турибди, бизни юксак маънавият ва буюк менталитетни кўрсатиб турибди.

Манимча, биргина ҳожатхонадан қанақа фойдаланишни билмаган миллатни юксак маънавиятдан гапиришга, бошқаларга ақл ўргатишга ҳаққи йўқ…

Ундан кўра ўша юксак маънавиятимизни орқамизни тоза артишга ишлатсак мақул бўларди, саситиб хаммани эркинлигини бўғишга эмас.

Муаллиф:Firuz Allaev

Манба:facebook.com

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Икки нафар ўзбекистон фуқароси туркияда вафот этди

Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда  ТИВ матбуот хизмати хабар қилди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош ...

Қашқадарёда исиниш мақсадида тезак ёққан оила заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Жорий йилнинг 22 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи аёл уйида исиниш мақсадида тезак ёқиб, ухлаб қолиши оқибатида ундан сизиб чиққан ис ...

“биз қачонгача топган мардикор пулимизга шам сотиб оламиз? “

  ​"Мен Фарғона вилояти Бувайда туманида яшайман. Бизда свет аввал фақат қаҳратон қишда ўчар эди. Совуқда совқотиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан, ҳам руҳан азоб чекиб яшар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400