3 қўшнисининг турли ёшдаги фарзандларини ўлдирган қотил умрбод қамалди

8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган Зоҳид Отабековни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz”га.

Аввалроқ тергов жараёнида Зоҳид Отабеков (1988 йилда туғилган, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган) вояга етмаган Ш. М. (2003 й. т.), Ё. У. (2005 й. .) ва О.С.ни (2014 й. т.) қасддан ўлдириб, уларнинг жасадларини ўз ҳовлисига кўмгани аниқланган эди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисм «а» ва «в» бандлари бўйича (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсни ва айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни) жиноий иш қўзғатилди.

Жиноят тафсилотлари бугун Ўзбекистон 24 телеканалида Тошкент вақти билан 18:10 да эфирга узатиладиган «Қонун номи билан» кўрсатувида эфирга узатилади.

Манба:«Газета.uz» 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистоннинг қайта қурилиши бошланган сессия

Бундан роса 25 йил аввал Тожикистонда фуқаролар уруши авжида бўлган, пойтахт Душанбе ва жанубий районлар олов ичра ёнаётганда бир пайтда Ленинобод областининг Арбоб қасрида ...

Атамбоев ўзбекистон-қирғизистон чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев умумий узунлиги 1 280 километрни ташкил қилувчи қирғиз-ўзбек давлат чегараларининг 85 фоизини демаркацияланишини кўзда тутувчи ...

Аудио: ўзбекистон мажбурий меҳнатга нуқта қўймоқчи. бунга хмт экспертлари ишонади. сиз-чи?

https://www.youtube.com/watch?v=y-b2XgLxhn4&t=8s