Россия ва Қозоғистонда АҚШ доллари курси ошаётир

Фото:© Sputnik /

 

Бугун Қозоғистонда АҚШ доллари валюта айирбошлаш шохобчаларида  351 тенгеден сотилмоқда. Бундан бир ҳафта олдин бу кӯрсаткич 348 тенге 50 тийинни ташкил қилган. Миллий банк мутасаддилари Қозоғистон тенгесининг бетиним қадрсизланаётгани боисини  Қозоғистонга миллиардлаб доллар инвестиция киритган йирик чет эл инвесторларининг бошқа давлатларга кетиб қолаётгани билан изоҳламоқда. Бу ҳақида КТКхабар тарқатмоқда.

Соҳа мутахассисларининг айтишларича, АҚШ федерал жамғармаси тизими ҳам валюта сиёсатини кучайтирган ҳолда фоиз миқдорларини  бирданига ошириб юборганлиги АҚШ доллари курси кескин тарзда ошишига туртки берган. Бу каби  ӯзгаришлар кӯпгина ривожланаётган давлатларнинг миллий   валютасига таъсир кӯрсатмасдан қолмайди.

АҚШ Конгреси Россияга қарши санкцияни янада кучайтиргудек бӯлса, у ҳолда Россия рубли ҳам бирданига 15 фоизга қадрсизланади деган башоратни хавотирли тарзда билдирмоқда Россия экспортлари.

Август ойида кӯпгина давлатлар иқтисодий жиҳатдан қатор қийинчиликларга дуч келадиганга ӯхшайди.

Айниқса, импортга тобе Қозоғистонда  АҚШ доллари курси ўсиши салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаслиги аниқ. Бу омил, энг аввало, чет эллардан келадиган маҳсулотлар нархи янада  кӯтарилиб кетишига олиб келади.

Мана шу вазиятга боғлиқ ҳолда Миллий банк вакиллари импортдан кўра экспортга алоҳида эътибор қаратиш,  бизнесменларга миллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини имкон қадар ошириш кераклиги бӯйича маслаҳатлар бермоқда.

Қўшни Қозоғистон ва Россияда долларнинг курси ошиши Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. Чунки айни пайтда ӯзбек меҳнат мигрантларининг энг кўп қисми ушбу икки давлат ҳиссасига тӯғри келади. Бу иш ҳақини рубль ва тенгеда оладиган ва уни долларга айирбошлаб Ӯзбекистондаги қариндошларига юборадиган меҳнат мигрантларининг олдингидан кӯра кам пул жӯнатишларига олиб келади.

Айни чоғда Қозоғистон тенгесининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати бундан 2 ой олдинги кўрсаткич билан солиштирилса, у ҳолда қозоқ тенгеси 2000 сӯмга қадрсизлангани аён бӯлади. Бугун Қозоғистоннинг 1000 тенгеси Қозоғистон чегарасидаги валюта айирбошлаш шоҳобчаларида ва пойтахтимиз Тошкентдаги қора бозорларда 22 000 сӯмга сотилмоқда.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Темирчи тақага, бўзчи белбоғга ёлчимас

Инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди. Баҳодир Хон Туркистон Хабарингиз бор, ...

Аёллар мардикор бозорлари – уят эмас, эҳтиёж

Шу кунларда тақдир ва шароит тақозоси билан мардикор бозорга чиққан аёллар ҳақида блоглар ва сайтларда таъсирли материаллар бериляпти. Раҳмингиз келади, нималардандир норози ...

Тимур ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри хабар берди. Ишметов 2017 йилнинг 7 июнидан шу кунга қадар Марказий банк ...