
Коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағ учун очилган маҳсус ҳисобига 255 миллион 509 минг 77 сом йиғилган. Бу ҳақда Қирғизистон Молия вазирлигининг матбуот ҳизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат ҳизмати 63 миллион 362 минг 758 сом ўтказган. Миллий ҳавсизлик давлат комитети 132 миллион 611 минг 621 сом ўтказган бўлса, Бош прокуратура 59 миллион 326 минг 897 сомга тўлиқлаган. Умумий баҳоси 533 минг 100 сом эса Ички ишлар вазирлигидан тушган.