Ўзбекистон янги ҳокимияти ноқонуний равишда фуқароликдан чиқарилган ватандошларини норози қилишда давом этмоқда.

Камолиддин РАББИМОВ

Дунё тарихида ҳали бирон марта ҳам бирон давлатнинг ташқи репутацияси ички репутациясидан, яъни, ушбу давлат ватандошлари тасаввуридан жиддий фарқли бўлмаган. Агар ватандошларнинг аксарияти ёки барчаси эркин ва онгли равишда давлатни демократик, ҳуқуқий ва адолатли деб қабул қилса, ташқи дунё ҳам ушбу баҳо билан ҳисоблашган. Аксинча, ташқи дунё, баъзи қудрати иттифоқчилар бирор давлатни қанчалик “демократик” еки “легитим” деб таърифламасин, лекин ўша давлатнинг ватандошлари ўз ҳукуматларини авторитар, диктаторлик деб билишса, дунё жамоатчилик фикрида ҳам ватандошларнинг қарашлари устун келган.

Энди, Ўзбекистон янги ҳокимияти аста-секинлик билан ўзининг собиқ ватандошларини, ёки ноқонуний равишда фуқароликдан чиқарилган ватандошларини норози қилишда давом этмоқда. Глобаллашган дунёда битта одамни оммавий ҳақорат қилиб, юз минглаб, миллионлаб одамларни норозилигига сабабчи бўлиш жуда осон.

Қандай қилиб оддий ва кичик ишларда одамларга бу қадар ҳақоратомуз муносабатда бўлиб, “жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида ҳурмат-эътиборга лойиқ давлат бўламан” деб ўйлаш мумкин?!

Манба: Камолиддин Раббимовнинг Facebook саҳифаси

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳрисабзда чақалоғини 10 млн сўмга сотган она ушланди

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. ...

3000 минг доллар пора олган чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Судья 3000 минг доллар пора олганликда ...

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши ...