Бобур Ҳасан: “50 миллион долларлик сармоям билан Ўзбекистонга киритилмадим”

Bobur Hasan

Ўзбекистон Чегара хизмати асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Бобур Ҳасанни ватанига киритмади. Тадбиркор Ўзбекистонга 50 миллион долларга яқин сармоя киритиш бўйича ўзбек расмийлари билан музокара олиб бораётган бўлган.

Бобур Ҳасаннинг айтишича, расмийлар унинг лойиҳаларига катта қизиқиш билдирган, бироқ 7-8 ойдан бери унга Ўзбекистон визасини беришмаган.

13 йилдан бери Америкада яшаётган 31 ёшли тадбиркор Президент Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июлда имзолаган қароридаги имтиёз билан Ўзбекистонга киришга ҳаракат қилади.

Қарорда 101 давлат фуқароларига Ўзбекистонга 5 кунгача визасиз қолишни ҳуқуқи берилган.

Бироқ 3 август куни Москва орқали учиб келиб, 3 кундан сўнг Қозоғистон пойтахти Остонага учишни мўлжаллаган тадбиркор Тошкентга киритилмайди.

Чегара хизмати масъуллари унга нима учун Ўзбекистонга киритилмагани тўғрисида ҳеч қандай изоҳ бермасдан Москвага қайтариб юборишади.

Америка доҳил бир неча давлатда бизнес юритувчи Бобур Ҳасан Ўзбекистондаги йўлларда 2 мингдан ортиқ дўкончаси бор замонавий ҳожатхона ва автотураргоҳлар қуришни режалаштирган эди.

Режа амалга ошса 12 минг одам иш билан таъминланиши керак бўлган.

Ўзбекистонга киритилмаганидан норози бўлган тадбиркор, қиймати 50 миллион доллар бўлган бу лойиҳани Қозоғистонга амалга оширишга қарор қилган.

Манба: “BBCUZBEK.COM»

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инвесторларга палов эмас, аниқ қонунлар ва имкониятлар керак

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни яхшилаш бўйича ишлардаги жиддий камчиликлар ва муаммолар тўғрисида маълум ...

Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.  Қозоғистонда ...

Япония ўзбекистонга $1,132 млн.лик грантлар ажратди

Япония ҳукумати “Кичик миқёсдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам бериш” дастури доирасида Ўзбекистонга умумий қиймати $1,132 млн. бўлган 11 та янги грантлар ажратди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400