Ғоялар туғилмасдан бўғиладиган мамлакат қарамликка маҳкум

Фото:n1s1.hsmedia.ru

Ёш тадбиркор дўстим бор. Уни ғоялар генератори дейиш мумкин, ҳар сафар қўнғироқ қилганида янги бир ишни бошлаш арафасида эканини айтади. Кўпинча ғоялари асосли, айни пайтда Ўзбекистон учун жуда зарур ва мутлақо қўл урилмаган йўналишларда бўлади. Ўзининг бизнеси ҳам ёмон эмас. Тадбиркорликни 12 ёшида (7-синфлигида) бошлаб 15 ёшида 3 кишини иш билан таъминлаган, бугун бор-йўғи 23 ёшда бўлса ҳам қарийб 40 кишига раҳбар.

Лекин ёш бўлгани учунми, негадир кўпинча уни жиддий қабул қилишмайди, ишонишмайди. Баъзида дўқ ҳам қилишади. Унга лойиҳаларини қўшни Қозоғистонда амалга оширишни маслаҳат бердим. Ахир ғоялар туғилмасдан ўлмаслиги керак-ку! Агар мақсад Ўзбекистон иқтисодиётига ёрдам бериш бўлса, ишчи-ходимларнинг маълум фоизи Ўзбекистондан бўлади, деган шарт қўйилиши керак.

Ўзбекистонда эса коттакон демагоглар қуйидаги сабаблар билан янги ғоя ва инновацияларни амалга оширишга тўсқинлик қилиб келаяпти:

  • эскирган, “пати тўзиган” қонун ва қарорлар;
  • Сурия. Афғонистон, Ироқ ваҳималари (дунёда БАА, Қатар, Сингапур, Малайзия каби давлатлар ҳам бор-ку, кўрилар);
  • шахсий манфаат (шахсий бизнесига соя солиши мумкин бўлган ҳар қандай ғояни пайҳон қилиш);
  • таъмагирлик (пора ёки улуш таклиф қилинмаган бизнес-режаларни кўриб чиқиш ва ҳал этишни пайсалга солиш);
  • манманлик, кибр (“сен нега аввал мени олдимга кирмасдан юқори билан гаплашдинг, барибир қўлимга келасанку”, деб атай кўкартирмайдиган каззоблар етарлича “юқориларда”);
  • ақл ва салоҳиятнинг етишмовчилиги (бирор ғояга ақли етмаса, тасаввури қабул қила олмаса, билимлари “замикание” бериб қолса ҳам рад жавобини бериб қўя қолади, бошини оғритиш керакми) ваҳоказо.

Мободаки мақсад ғоя ва инновациялар эвазига мамлакат иқтисодиётини оёққа турғизиб, учинчи сорт давлатдан ҳеч бўлмаса иккинчи сортга кўтарилиш, халқ ҳаётини енгиллатиб, турмушини яхшилаш экан, ҳар қандай ғоя ва инновациянинг амалга оширилишига имкон бериш керак (албатта, “қурол сотаман”, “оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқараман”, деган бузғунчи ғоялар назарда тутилгани йўқ).

Кимдир инновацион ғоя ва лойиҳа билан бирор мутасаддининг олдига келар экан, мутасаддининг жавоби унинг салоҳияти, таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи, қариндош-уруғ, таниш-билишлари, хуллас барча шахсий сифатларидан қатъи назар аниқ механизм, тартиблар, шаблонлар, қоидаларга асосланиши шарт. Ғоя ўша заҳоти муаллифга тегишли экани қайд этилиб, амалга ошса-ошмаса, фойда берса-бермаса ўрганиб чиқилиши зарур. Ҳар қандай ғоя ҳурмат қилиниши, қадрланиши шарт, ҳар қандай бунёдкор ғоя албатта яшаши керак деган тамойил асосида иш олиб борилсагина мамлакат инновацион ривожланади. Ғоялар туғилмасдан бўғиладиган давлат эса қарамликка маҳкум!

Муаллиф: Санжар Саид

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯқитувчиларга тинчлик бўлган замон қачон туғаркин?

Кеча Озодликдан: Тошкент вилояти мактабларида ўқувчиларга дўппи кийиш буюрилди, деган мақолага кўзим тушди. Шу кунга қадар Тошкент вилоятида мактаб формаси бир, икки марта ...

Видео: ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар…

Инсон ҳаёти ҳақида сўз олган адабиётларда кишилик жамиятида мавжуд иллатлар мудҳиш жиноятларга йўл очиб беради, деган жумлаларни кўп бора ўқигансиз. Бадиий асарларда ушбу ...

Ўзбек киноси дарғаларидан бири шуҳрат аббосов оламдан ўтди

Ўзбек киноси оқсоқоли¸ СССР халқ артисти¸ СССР давлат мукофоти лауреати¸ кинорежиссер Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 6 ларда 87 ëшида оламдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400