Индонезия халқига ҳамдардлик

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирди. Бу ҳақида Президен Мирзиёев матбуот ҳизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз: Индонезиянинг Ломбок оролида 5-августда зилзила содир бўлган.   Кучи етти баллга етган зилзиладан икки юздан ортиқ инсон жабрланиб, бинолар бузилиб кетган. Матарам шаҳрига талофат етган бўлиб, электр таъминоти изидан чиққан. Қурбонлар сони 140 кишидан ортиқ.

Ломбок – сайёҳлар кўп зиёрат қиладиган жой. АҚШнинг Геология ҳизматининг билдиришича, зилзила ўчоғи оролнинг шимолий қирғоқларидан ўн чақирим терангликда бўлган. Унинг кучи Бали оролида ҳам сезилган. Бир ҳафта аввал Ломбок оролида ер силкинишидан 16 киши нобут бўлган эди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош вазир: “президент зойир мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам”

Оққўрғон воқеаси бўйича президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни кечирмайди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 29 октябрь куни ўтказилган ...

Қозоғистон бош вазири атамбоевнинг сўзларини “маъсулиятсизлик” деб атади

Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистон иқтисодий тараққиётига оид сўзларини “моҳияти жиҳатидан маъсулиятсиз, ...

Россияда ўзбекистонлик талаба патент олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлагани учун қўлга олинди

2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометерология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Йўлдошевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.  ...