Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланди

Фото:ЎзА

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган 13-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мактаб маъмурияти томонидан мактаб ҳудудида мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақида фотолавҳалар жойлаштирилган.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, вазирликнинг масъул ходимлари томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди. Натижада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларига 15 нафар педагог-ходим жалб этилган.

Янгийўл туман адлия бўлими ходимлари жорий йилнинг 4 август куни 13-умумтаълим мактабида йиғилиш ўтказиб, унда барча педагог-ходимларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам бериш ва унинг асослари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 август куни Янгийўл туман Халқ таълими бўлимига мактаб маъмуриятига нисбатан интизомий чоралар кўриш ҳақида тақдимнома киритилди.

Манба: ЎзА

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

Марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланиш​га рухсат берилди

Таиланд Миллий қонун чиқарувчи Ассамблеяси марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланиш, уни сақлаш, импорт-экспорт савдосига рухсат берди, деб ёзмоқда ЎзА сайти. Унга кўра, ...

Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400