Ўзбекистонда хориж валютасини ноқонуний айирбошлаш учун жарима миқдори оширилди

Хориж валютасини ноқонуний равишда айирбошлаш учун жарималар миқдори оширилди. Бу ҳақда «Spot»га таяниб, “Соф.уз” сайти хабар берди.

«Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга асосан фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, валюта айирбошлаш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мазкур ҳаракат жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этиладиган бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бобомурод  абдуллаев суд иши ниҳоялаб бормоқда

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши юзасидан 18 апрель санасигача бўлиб ўтган  суд жараёнлари  натижаларини хулосалаб,  бундан кейин Бобомуроднинг  суд ишига оид тақдирини суд ...

Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси нима сабабдан ўзини осиб ўлдирди?

28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1- лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар бермоқда. Иллюстратив фото Туман Ички ишлар ...

Атамбоев: ақшнинг ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400