Адолат излаб, уйсиз қолдик

Фото:gloss.ua

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот шаҳрилик Азипа Жирентаева, ўз ҳҳақҳуқуқларимизни талаб қилганимиз учун уйсиз қолдик, дейди.

Жирентаевалар, ўғли. келини, жами олти жон, Қўнғирот шаҳридаги «Ўзбекистон темир йўллари» га қарашли корхоналардан бирининг ётоқхонасида 4 та хонада истиқомат қилишган.

1977 йилда қурилиб, 200 ўринга мўлжалланган ётоқхона эгаси бўлган маҳаллий корхона 2010 йил 1 ноябрда  Хўжалик судининг қарори билан банкрот деб топилган.

Натижада ётоқхона  Қўнғирот туман ҳокимлиги балансига ўтказилган.

Туман ҳокимининг карорига биноан ётоқхона унда яшаётган  барча фуқароларга ҳуқуқсиз ижара шартномаси асосида фойдаланишга берилиши назарда тутилган.

Ҳоким З. Зайтовнинг 14 июль 2012 йилги фармойишининг 8- бандига биноан туман электр тармоқларига , райгаз филиалига ва «Туямуюн- Нукус»  сув тармоқлари маҳаллий идорасига ётоқхонадаги  оилаларнинг хоналарига  якка тартибда тегишли ўлчагичларни ўрнатиш топширилган.

Ҳокимнинг ушбу фармойиши қоғозда қолиб кетди. Шунга қарамасдан биз тегишли тўловларни  вақтида тўлаб келдик.

Масалан, ширкат бошлиғи барча коммунал тўловларни қўшиб  бир хона учун 60 000, икки хона учун 120 000 сўм оларди ойига.

Электр ҳисоблагич ҳам, газ ҳисоблагич ҳам  40 та оила учун битта эди. Маълум муддат ўтгач, биз тўлаётган пуллар кимларнингдир чўнтагига тушаётганлиги ошкор бўлди. Шундан кейин мен ва эрим Кунанбай Туржанов  туман ҳокимлигига, Нукусдаги идораларга шу ҳақда мурожаат қилиб, ҳуқуқимизни тиклашларини сўрай бошладик,- дейди Азипа Жирентаева.

Текширишлар натижасида жиноят иши очилиб, жавобгарлар 15 миллион сўм атрофида камомадни тўлашади.

Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Биз, бир-неча оила, тўлаган пулларимиз кирим қилиниб, ҳуқуқимиз тикланишини талаб қилиб турли ташкилотларга мурожаат қила бошладик. Табиийки, биз энди номаълум манзилга  тўлов қилишни тўхтатдик. Чунки  электр, газ, сув идоралари биздан  тўловларимизни қабул қилиб олмади. Сабаби, ҳеч қандай ҳисоб рақамлари мавжуд эмас экан уларда. Бир-бири билан боғланиб кетган коррупцион доира эса  бундан фойдаланиб. эримни ва Гулбаҳор Амановани коммунал тўловларни ўз вақтида тўламаганликда айблаб, судга  бериб, охир- оқибат бизни турар жойимиздан суд қарори билан мажбуран чиқаришди,- дейди А. Жирентаева.

Бу воқеа ўтган йилнинг 7 мартида рўй беради.

Гулбаҳор Аманованинг сўзларига кўра, у тўловларни ўз номидан тегишли газ, сув, электр идораларига қонуний тўлаш истагида кўплаб марта борган.

Ҳуқуқимни қонуний тиклашга кўзим етмаганидан кейин икки хона учун қарз ҳисобланган 3,5 миллион сўмни 21 март 2017 йили тўлашга мажбур бўлдим, чунки кўчада қолиб ,борадиган жойимиз бўлмади,-дейди  Г. Аманова.

Азипа Жирентаева эса эри Кунанбай Туржановнинг  мана икки ойдир-ки, Қозоғистонга иш излаб кетганлигини, лекин улар хатто пул ишлаб топганларида ҳам, турар хоналари учун ҳисобланган 7,5 миллион сўм қарзни тўламасликларини, чунки у пуллар ўз вақтида тўланганлигини гапиради.

Юқоридаги муаммони яқиндан билган маҳаллий  фуқаролардан бирининг айтишича, ётоқхонада 40 дан ортиқ оила истиқомат қилиб келган.

-Ахир, уларнинг тўловлари ҳам ўз вақтида ҳеч қаерда ҳисобдан ўтмаган-ку. Нега энди фақат Туржановлар охирги бекат бўлиб бошпанасиз қолишлари керак? Аслида жим юриши керак эди, бизда оддий киши ҳуқуқини талаб қилиб, адолатлиликка эришишига  хали -бери кўзим етмайди,- дейди у.

Муаллиф: Жумри Жайхун

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фуқаролиги бӯлмаган шахслар ҳамон етим қўзи каби яшамоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаро паспорти илк бор ҳаётга тадбиқ қилинган йилда миллат душмани бўлмиш Ислом Каримов ташаббуси билан Фуқаролиги йўқ шахснинг Ўзбекистонда доимий ...

Ақшнинг қуддус ҳақидаги қароридан кейин исроилдаги тартибсизликлар: 30 дан ортиқ яраланганлар бор

Қуддусда АҚШнинг бу шаҳарни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига нисбатан фаластинликлар қаршилик сифатида ўтказаётган намойишларда тартибсизликлар бошланди. ...

Мажбурий меҳнатга сафарбарлик бошланди

Мамлакатимиздаги деярли барча вилоятларда пахта мавсуми бошланди. Менимча, вазирлару ҳокимларнинг ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларининг "бу йилги пахта мавсумида бюджет ...