Журналистлар: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги информацион бўшлиқни тўлдириш лозим

Тожикистонга сафар қилган ўзбекистонлик журналистлар

7 август куни бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Ўзбекистон аҳлига Тожикистондаги ҳаёти, айниқса, қўшни мамлакатдаги ўзбекларнинг маданий ва ижтимоий турмуши ҳақида маълумот етказиш мақсадида Тожикистонга келди. Охирги икки йилда Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларининг яхшилангани манзарасида ўзбек журналистлари илк бор Тожикистонга сафар қилмоқда.

Ўзбекистонинг асосий телевизион каналлари, радио ва давлат ва нодавлат газеталар вакилларидан иборат ҳайъат Тожикистонинг шаҳар ва туманларида меҳмон бўлди.

Ўзбекистонда нашр этилувчи “Овози тожик” газетаси бош муҳаррининг муовини Тожибой Икромов 9 август куни Озодлик билан суҳбатда йиллар давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиб боргани икки давлат ахборот воситаларига ҳам манфий таъсир кўрсатиб, давлатлар улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланганини айтди.

Охирги 20 йил давомида икки давлат ўртасида информацион бўшлиқ пайдо бўлганди. Ҳозир ўзбек ва тожик журналистлари мазкур бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қиляпти. Аммо бунинг учун вақт керак. Биз Тожикистондаги воқеий ҳаёт, айниқса, бу мамлакатдаги ўзбеклар ҳаётини Ўзбекистон аҳлига етказиш мақсадида Тожикистонга келдик,”-деди Тожибой Икромов.

“Овози тожик” газетаси бош муҳаррининг муовини Тожибой Икромов

“Ўзбекистон 24” телеканалининг мухбири Зебо Тўхтаеванинг айтишича, Ўзбекистон халқининг аксари Тожикистонда бўлаётган ўзгаришлар, тожик халқининг турмуш тарзи ҳақида деярли маълумотга эга эмаслар.

Унга кўра, Ўзбекистон журналистлари ушбу сафар жараёнида Тожикистон халқи ҳаёти ва бу мамлакатдаги ўзгаришлар, ўзбеклар маданий ҳаёти ҳақида видео, аудио ва мақолалар тайёрламоқдалар.

Тожикистонда жуда кўп узбеклар яшайди. Ўзбек ва тожикларнинг тили бошқа бўлса ҳам, дили бир. Биз Тожикистонга сафарда мана шу якдиллик шоҳиди бўлдик”-деди Зебо Тўхтаева.

Ўзбекистонлик журналист Зебо Тўхтаева

Тожикистонда ўзбек тилида расмий “Халқ овози” газетаси нашр этилади, давлат радио ва телевидениясида махсус кўрсатув ва эшиттиришлар бор.

Ўзбекистон миллий телерадио компаниясида эса тожик тилида ўзбекиситонлик тожиклар учун “Рангинкамон” номи кўрсатув мавжуд.

Шунингдек, тожик тилида “Овози тожик” газетаси чиқади.

Икки кун олдин 13 журналистдан иборат бир гуруҳ Тошкентдан Хўжанд шаҳрига келиб, шимолий Тожикистондаги Бўстон, Гулистон, Бобожон Ғафуров, Истаравшан, Шаҳристон ва Панжакент шаҳар ва туманларида меҳмон бўлди.

9 август куни эса Душанбе шаҳрида мулоқотлар ўтказмоқда. Келгуси икки кун давомида Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятига сафар қилади.

Ўзбек журналистларининг Озодликка айтишича, охирги икки йил ичида Ўзбекистонда ахборот соҳасида сиёсат буткул ўзгарган ва матбуот эркинлиги вазияти яхшиланган.

Уларга кӯра, мамлакатдаги 20 телеканалнинг аксари мустақил бўлиб, мамлакатдаги мавжуд муаммоларни ёритишга ҳаракат қилади.

Ўзбек журналистлари мамлакатда сўз эркинлиги яхшиланганидан гапирар экан, Тожикистонда охирги йилларда мустақил ахборот воситалари ва журналистларга ҳукумат органлари томонидан босимлар кучайгани кузатилмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Тожикистондaги aксaр гaзетa вa журнaллaр сиёсий мавзуларни четлaб ўтaди вa ҳукумaтни тaнқид қилувчи мақолаларни нашрга бермайди.

Freedom House хaлқaро инсон ҳуқуқлaри тaшкилоти Тожикистонда “журнaлистлaргa нисбaтaн қўрқитиш вa зўрaвонлик сaқлaниб қолингaни”ни мaълум қилгaн.

2010 йилдан шу кунгача Жиноят кодексининг 8 моддасига Интернет тармоқларига оид ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан, Тожикистон президентини Интернет тармоқларида таҳқирлаш ёки унга тўҳмат қилиш, давлат тизимини ағдаришга даъват этиш ва террорчилик амалларига оммавий чақириқ билан чиқиш жиноят ҳисобланади.

Айбдор деб топилганлар 2 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

“Чегара билмас репортерлар” Тожикистонни “қизил ҳудудга” – яъни матбуот эркинлиги ва Интернет соҳасидаги вазият қониқарсиз бўлган мамлакатлар сафига киритган.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда  “тез ёрдам” машинаси тирбандликда қолиб кетиши оқибатида фуқаро вафот этди

Тошкентда фуқаро "тез ёрдам" машинаси кечикиб келиши оқибатида вафот этди. Бунга сабаб йўлдаги тирбандлик бўлган. Маълум бўлишича, жорий йил 11 сентябрь куни 60 ёшли ...

Қирғизистон ва ўзбекистон миллий жамоалари ноябрь ойида тошкентда ўртоқлик баҳсини ўтказади

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ўртоқлик ўйинини ўтказади. ЎФА хабарига кўра, 9 ноябрь куни ҳамюртларимизга ...

Бўка туманида 32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

2019 йил 29 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод ...