Қозоғистонда 90га яқин хориж телеканали фаолияти тўхтатилади

Фото:Озодлик

Қозоғистон ҳукумати “янги қонунга мувофиқ давлат расмий рўйхатидан ўтмади” деган асосда мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган 90га яқин чет эл телеканаллари фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.

8 августда Ахборот ва коммуникация вазирлиги расмий сайтида НТВ+ 3D, “Russia Today”, “Радость Моя”, “Nautical Channel”, MUSICBOX, RU.TV, Fashion TV, “Dozhd”, “TNT-Comedy” каби 88та телеканалнинг лицензияси бекор қилиниши билдирилди.

Расмий маълумотда билдирилишича, бу каналлар 9 январдан кучга кирган “Телерадио тўғрисида”ги янги қонунга мувофиқ олти ой ичида мустақил ширкат сифатида рўйхатдан ўтиши ва ўз офисини очиши керак бўлган. Лекин бу шартга риоя қилинмаган.

Қозоғистонда айни пайтда 307та хориж телеканаллари ва радиоканаллари фаолият юритади. Уларнинг 219таси Қозоғистонда ўз ваколатхоналарини очган.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинган

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Андижон вилоятида ўқитувчилар ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати текширилмоқда, деб ёзади «Дарё.уз» нашри. ...

Бундан буёғига ҳокимлар фаолияти баҳоланади

 «Биз туман маъмуриятининг раҳбарларига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқдик, бунинг асосида конкрет кўрсаткичлар орқали уларнинг фаолиятига баҳо берилади”,-деди Қирғизистон ...

Яширилаётган ҳақиқатлар

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 29-моддасида "Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ...