
Қирғизистонда Интернет тармоқларида тарқаётган маълумотларнинг, журналистлар ёзаётган хабар ва шарҳнинг рост ёки ёлғон эканлигини аниқлаш учун янги сайт ишга тушди. Бу йил 1-июнда очилган factcheck.kg сайти мамлакатдаги медиа саводхонлигини ошириш бўйича лойиҳаси асосида халқаро “Сорос-Қирғизистон” фондининг молиявий ёрдамида иш юритмоқда. Бу ҳақда ушбу сайтнинг ҳодимлари Озодликнинг қирғиз ҳизматига маълум қилди.
Сайтнинг асосий мақсади-фейкларни ошкор қилиш ва ўқувчиларни ҳар бир маълумотга ишонавермасдан, танқидий муомала билан қабул олиб, рост ёки ёлғон эканлигини билишга ўргатишдир. “Хабарларнинг барчаси – ҳақиқат эмас” дейди сайтнинг бош муҳарири.
Сайтда оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган мақолаларни таҳлил қилиш, ҳақиқат билан тўқима маълумотларни ажрата билиш қоидалари аудио, видео ва матн шаклида рус ва қирғиз тилларида эълон қилиниб боради. Ҳозирда сайтда элликга яқин таҳлилий маълумотлар мавжуд.
Қирғизистон фуқаролари ёки матбуот ҳодимлари қайси хабарнинг, фотосуратнинг ҳақиқийлигин билишни истаса, сайт орқали мутаҳасисларга мурожаат қилса бўлади.
Фактчекинг –бу журналистлик суриштирувнинг бир тури ва ҳозирда халқаро трендга айланмоқда. (SE)
Хабарни Сафия Илясова тайёрлади.