Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати мамлакатга “Толибон” делегацияси келганлиги ҳақида хабар берди.
“2018-йилнинг 7-10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди”, – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, “Толибон” ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.
Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.