Сиэтл аэропортида олиб қочилган учоқ денгизга қулади

АҚШнинг Сиэтл шаҳри Такома халқаро аэропорти ходими самолётда рухсатсиз парвозни амалга оширди.
Самолёт бортида йўловчилар бўлмаган. Полициянинг хабарига кўра, самолётни ушлаш учун иккита F-15 қирувчи учоғи осмонга кўтарилган.
Ҳарбий учувчилар самолётни аҳоли яшамайдиган ҳудудга олиб боришга уринишган. Охир-оқибат самолёт денгизга қулаган.
Полиция ушбу ҳолат терроризм билан боғлиқ эмаслигини билдирди.
Учоқни олиб қочган шахснинг кимлиги маълум эмас. Олиб қочилган учоқ 78 йўловчига мўлжалланган Horizon Air ширкатига қарашли Q400 русумли учоқ бўлган.
Бир муддат парвозлар тўхтатилиши ортидан Сиэтл аэропортидан ҳаво қатновлари яна тикланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фуқароликни пулга сотиб олиш мумкин бўлган 10та давлат

Иккинчи фуқаролик «бадавлат одамларнинг бойлиги янги рамзи»га айланди, - худди ҳашаматли уйлар, яхталар ва самолётлар каби, - дея ёзади Bloomberg. (more…)

Назарбоевнинг кенжа қизи қозоғистондан 300 миллион доллар олиб чиқиб, уй сотиб олган, – «the sunday telegraph»

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи 2006 йилда Лондон шимолида катта уй сотиб олган. Бундан кўзланган мақсад Британия фуқаролигини олиш экани ...

Ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевга

Тошкент шаҳри Миробод туманида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахс Азимий Рўзибой Азим ўғлидан ШИКОЯТ ХАТИ Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ...