Сурияда жангарилар Россия авиабазасига ҳужум қилди

Фото: Google

Суриядаги қуролланган гуруҳлар Россиянинг Хмеймимдаги авиабазасига учувчисиз учар қурилма ёрдамида ҳужум қилишга уринишди. Бу ҳақда низолашаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари Алексей Циганков маълум қилди.

 

«11 август куни тунда Хмеймим авиабазаси ҳаво маконида Идлиб деэскалация ҳудудидан жанговар ҳолатда учирилган учувчисиз учар қурилма аниқланди. Қурилма авиабазадан хавфсиз масофада зенит ўт очиш воситалари ёрдамида уриб туширилди. Жабрланганлар ва моддий зарар бўлмади», — деди у.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 9 август куни ҳам авиабазага ҳужум қилган учувчисиз қурилмаларни уриб туширганди. Шунингдек, ҳарбийлар 22 ва 28 июль кунлари учувчисиз учар қурилмалар орқали қилинган ҳужумларни бартараф этишганди.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...

Фарҳод эрманов хоразмликлар билан бамаслаҳат иш қилишга ваъда берди

Президент танқиди ва талабидан сўнг Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳам жамоатчиликка юзланиб, йўл қўйилган хато-камчиликлари учун узр сўради. У Урганч туманидаги ...

Ақш профессори ўзбек талабалари учун “умид” жамғармаси тикланишига умид билдирди

АҚШдаги George Washington университетининг Марказий Осиë дастури директори¸ профессор Marlene Laruelle Ўзбекистон ва Америка олимлари¸ олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400